Олимлар кўк чойнинг яна бир фойдали хусусиятини аниқлашди

© NUzЎзбек нонуштаси 2
Ўзбек нонуштаси 2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой олимлари кўк чойнинг яна бир фойдали хусусиятини аниқлади. Кўк чой саратон ҳўжараларининг ўсишини олдини олиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Хитойлик олимлар кўк чой таркибида саратон ҳужайралари ўсиши учун зарур бўлган ферментни чеклайдиган (блоклайдиган) модда мавжудлигини аниқладилар. РИА Новости хабарига асосан.

Найти кафе в Узбекистане, где заваривают листовой чай – большая удача - Sputnik Ўзбекистон
Чой ичиш кимларга зарарли бўлиши мумкин? - шифокор тавсиялари

Кўк чой мунтазам истеъмол қилиш ва кўкрак саратони ривожланиш паст хавфи ўртасида ижобий боғлиқлик ўрнатилди. Тадқиқот натижалари International Journal of Food Sciences and Nutrition журналида чоп этилди.

Хитойлик олимлар турли хил ўсимлик ингредиентларнинг саратон касаллигини ривожланишига таъсири бўйича 16 та тадқиқот натижаларини таҳлил қилишди. Бунинг натижасида кўк чой истеъмоли ва кўкрак саратони ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар: яшил чойни умуман ёки умуман ичмаганлар билан таққослаганда, яшил чойни кўп ва бир неча йил давомида мунтазам кўк чойни  истеъмол қилган аёлларда кўкрак саратони хавфи камроқ бўлган.

Тадқиқотчилар саратонга қариш асосий агент ролини эпигаллокатехин-3-галлат (ECGC) ўйнайди, деган хулосага келди – полифенол гуруҳига кирувчи органик модда, у  оксидантларга қарши хусусиятдан ташқари, ҳужайраларни юқори ҳимоя қилиш функцияга эга.

Саратон ҳужайралари ўсиши учун зарур бўлган ферментни блоклайди, бу ўсманинг ўсишини тўхтатади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, муаллифлар таянган тадқиқотларнинг аксарияти Осиёда ўтказилган бўлиб, унда кунига 10 стакан кўк чой истеъмол қилиш норма ҳисобланади. Шунинг учун Хитой дунёда кўкрак саратони билан касалланиш даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга эканлиги тасодиф эмас.

Муаллифлар таъкидлашича, Осиё аҳолиси учун кўк чойнинг шифобахш хусусиятлари нафақат уни кўп истеъмол қилиш билан, балки анъанавий Осиё таомлари билан ҳам боғлиқ.

Кўк чой ичак микрофлорасини яхши, вазн йўқотиш билан ёрдам беришиган қарамай, бу чой таркибида юқори миқдордаги кофеин мавжудлигини ёдда тутиш керак, шунинг учун олимлар кўп миқдорда ичиш баъзи касалликларда хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирадилар.

Янгиликлар лентаси
0