"Энди ҳаммаси аралашиб кетди": совуқ қутбда қандай қилиб омон қолишмоқда

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтиш25-й Рождественский полумарафон в Омске
25-й Рождественский полумарафон в Омске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томтор - қорли Ёқут кенгликларининг ўрталарида йўқолган кичкина қишлоқ. Бир нечта музейлар, клуб, спорт зали, мактаб, касалхона, маъмурият, дўконлар – кўринишидан, айтарлик ҳеч нарса йўқ, аммо бу ерда туристик гуруҳлар кўпайиб бормоқда.

Мария Семенова. Томтор - қорли Ёқут кенгликларининг ўрталарида йўқолган кичкина қишлоқ. Бир нечта музейлар, клуб, спорт зали, мактаб, касалхона, маъмурият, дўконлар – кўринишидан, айтарлик ҳеч нарса йўқ, аммо бу ерда туристик гуруҳлар кўпайиб бормоқда. Гап шундаки, бу сайёрамизнинг одам яшайдиган энг совуқ жойларидан бири. Меҳмонлар "Якут салюти" дан завқланадилар - қайноқ сувнинг томчилари сочилиши билан музлайди - минус 60 да иссиқ булоқлар туфайли музламайдиган дарёда чўмилишади, маҳаллий аҳоли печкаларни иситадилар, от гўшти ейишади, шунингдек, от ва буғу етиштириш билан шуғулланишади. Улар совуқлик қутбида қандай яшаши ҳақида - РИА Новости материалида.

Аномальные морозы в Афганистане: погибли десятки местных жителей - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги қаҳратон қиш ўнлаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлди

Узоқ йўл

Якутскдан Томторгача 900 километр – рульда бир кун. Йўлнинг асосий қисми Оймякон улусининг маркази бўлган Уст-Нера қишлоғидан Саха республикасидан Магаданга ўтадиган федерал магистрал орқали ўтади. Аммо Томторгача бўлган сўнгги 150 километрни "маҳаллий аҳамиятга эга" бузилган йўлдан босиб ўтиш керак – қишда ҳамма нарса тартибли, аммо баҳорда у бузилади. "Тўғри, сиз УАЗда етиб олишингиз мумкин", - деб маҳаллийлар мавсумлар алмашинишидаги транспорт ҳаракатини қисқагина тасвирлайди. Бироқ, иссиқ ойларда Томторга самолёт учади - авиачиптанинг нархи 13 мингдан ошади, машинада икки баравар арзон тушади, шунинг учун ҳаво қатнови унчалик кенг тарқалмаган.

"Якутскгача жуда яхши йўл бор, таксилар юради. Тузик, ҳамма бунга одатланиб қолган", дейди пенсионер Валентина Прокопьева. Аммо кейин у қўшимча қилади: "Баҳорда қийинми ёки ёзда. Қор эриганда, йўллар доимо ёмон - сув, лой, кўлмаклар". Бутун умрини Томторда ўтказган кекса якут аёлни, йўлни ёмонлиги билан ажаблантириб бўлмайди.

"Болалигиданоқ одатланган"

Агар Томтор аҳолиси "совуқ" дейишса, улар дераза ташқарисида минус олтмиш ҳароратини назарда тутадилар. Россиянинг марказий қисми учун ҳалокатли минус қирқ, бу ерда совуқ деб ҳисобланмайди.

"Агар иссиқ бўлса ёмон - биз бошқасига ўрганиб қолганмиз. Минус қирқ - бу биз учун оддий, баҳор келди деб ҳисоблаймиз. Биз кичик ёшимиздан шундай яшаяпмиз. Минус олтмиш совуқ бўлганида ташқарига деярли чиқмаймиз", - дейди Валентина Прокопьева.

Томтор марказида уйларнинг аксарияти марказий иситиш тизимига уланган, чеккадаги уйлар кунига икки-уч марта печка иситишади.

Зима в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Куз қуруқ бўлди, қиш бошланиши эса қандай келади - Ўзгидромет башорати

"Биз ўтин сотиб оламиз, бир машинаси нарҳи 12 минг. Қиш учун икки машина керак, яъни иситишга 24 минг кетади. Бошқа одамларнинг уйлари каттароқ, улар жуда кўп ўтин сотиб олишади", - деди Прокопьева.

"Энди барчани марказий иситиш тизимига улашмоқчи, қишлоқ атрофида ўтин қолмади", - дея қўшимча қилади Василий Иванов.

Маҳаллий аҳоли ўзларининг ҳолатида ўзига хос бирон бир нарсани кўрмайдилар: "Биз бошқалар каби яшаймиз". "Мен учун бу ерда ҳеч қандай ғайриоддий нарса йўқ: ҳамма нарса шундай бўлиши керак. Жуда совуқда ва бориш қийин бўлган қишлоқда яшаётганимиз учун сайёҳлар келиб ҳайратланган сайёҳлар бор", дейди Томторлик аёл (исм ўзгартирилган) Инна Гладышева.

Аммо, албатта, ҳар сафар совуққа тайёргарлик кўриш керак: Якутияда, айниқса Томторда, бу одатий процедура - баҳорда деразаларни ювишдай керак.

"Автомобилларда - икки қаватли ойналар, салонда қўшимча печка. Двигатель пенофол ёки бошқа зич материал билан изоляция қилинади. Қишда, двигател ўчирилмайди, кўпи билан ўн дақиқага, ундан ўтиб кетса - Худо сақласин. Гаражларга талаб бор, аммо уларни кун бўйи иситиш керак. Биз асосан мўйнали пўстинлар, баланд амирконли этиклар киямиз. Ёшлар қишни пуховикларда ўтказади ", - дейди Гладышева ўз тафсилотлари билан бўлишиб.

Замерзшая Ниагара: знаменитый водопад превратился в лед - Sputnik Ўзбекистон
Америкада аёзли қиш: - 53 даражали ҳаво ҳарорати кутилмоқда

Василий Ивановнинг таъкидлашича, қишлар юмшоқроқ бўлиб қолди: "Сўнгги уч-тўрт йил ичида янада илиқроқ бўляпти. Илгари, уч ойлаб – минус олтмиш".

"Биз табиат билан дўстмиз"

Нафақаҳўр Валентина Прокопьева Оймякон улусида туғилган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида Томторга кўчиб ўтди. У мактабни тугатди, турмушга чиқди, фарзандлар тарбиялади. Энди унинг қизи шаҳарда яшайди ва Валентинадан невараларини боқиш учун кўчиб ўтишни сўради. Аёл изҳор этишича у ўз қишлоғини соғинади, чунки одатдаги жойлардан узоқда, ҳатто сув ҳам бошқача - "тўйимсиз".

Томторнинг диққатга сазовор туристик маконларидан бири - музсиз дарёлар. Учигача қиров қопланган дарахтлар билан қор босган қирғоқлар фарқи ажабланарли. Айнан шунинг учун кўплаб сайёҳлар учун дастурнинг мажбурий қисми дарёда сузишдир.

"Ер остидаги булоқлар уриб турипти, шунинг учун бу ерда дарёлар музламайди. Сув икки-уч даража илиқ, термал эмас. Чўмилаётган одамлар орасида маҳаллийлар ҳам бор, аммо улар оз. Кўпинча бу сайёҳлар учун", - дейди Иванов. Аммо бундай завқни ҳамма ҳам маъқуллайвермайди.

"Меҳмонлар келиб, чўмилишганда, менга кўп ҳам ёқмайди. Бизда тоза сув, сув жуда шаффоф, тагидаги тошлар кўриниб туради. Биз дарёдан ичамиз, табиат бизга берган нарсаларни қадрлаймиз. Биз у ерда чўмилмаймиз, ҳатто Чўқинтиришда ҳам. Шаҳарда сув ичсам ҳудди бўшлиқни ичгандексиз, ўзимизнинг сувдан бир кружка ичсам жуда яхши", - дейди Прокопьева.

Фигурное катание. Чемпионат Европы. Показательные выступления - Sputnik Ўзбекистон
Қиш кечаси: россиялик спортчининг либоси яна ҳаммани ҳайратда қолдирди - видео

Узоқ вақт давомида цивилизациядан деярли узилиб қолган қишлоқда ўз анъаналари ривожланди.

"Кечқурунлари бақирмаймиз, биз табиат билан дўстмиз. Сайёҳлар келиб бақирадилар:" Мен Оймякондаман, бу совуқлик қутби ва бу ерда чўмилиш керак!" Улар кетишганидан кейин улар билан албатта нимадир юз беради. Биз бунақа мақтанишдан қўрқамиз ва ўзимизни тинч тутамиз. Сайёҳлардан ҳеч қандай фойда йўқ - мен улардан қишлоқ учун бирон фойда келтиришларини хоҳлайман ва улар келганида худди бу ерда ҳамма нарса улар учун бўлганидек", - дея норози Валентина.

Гўшт зоти

Кўпчилик маҳаллий аҳоли от етиштириш билан шуғулланади. Отлар асосан озиқ-овқат учун етиштирилади. Якутияда ўзига хос зот бор – бўйи паст отлар ҳатто қишда ҳам ўзларини озиқ-овқат билан таъминлайдилар, улар қордан ўтларни топиб ейишлари мумкин.

"Биз асосан маҳаллий маҳсулотларни истеъмол қилмоқдамиз: от гўшти, буғу гўшти, балиқ. Ҳамма нарса юқори калорияли, ёғли, бу совуқларда вегетарианлар омон қололмайди, кўп оқсил истеъмол қилиш керак. Дўконларда - қимматчилик, картошканинг килоси 75 рубль. Иссиқхоналарда ва парникларда бир нарсалар етиштиршга уринаётган шинавандалар бор, лекин бу жуда машаққатли иш, ёзда кечаси билан уни иситиб чиқиш керак ", - деб Василий Иванов тафсилотларга тўхталиб ўтди.

Ёз меваси - қиш хазинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ёз меваси - қиш хазинаси

"Назорат кучаймоқда, лекин фойда йўқ"

Василининг сўзларига кўра, аҳолининг кўп қисми "яйлов махсулотлари билан озиқланади" - ов ва балиқ овлаш. "Улар буғу, ёввойи кийик, қуён, ўрдакни овлашади - бу ҳаракатланадиган ва калория берадиган барча нарсалар. Эндиликда  квоталар жорий қилинди: кунига ўнта балиқ, шунда икки тўрдан кўп бўлмаган холда,ундан кейин улар рўйхатдан ўтказиш керак, маркировка қилиш керак. Бу мутлақо бемаънилик. Назорат кучаймоқда, аммо бундан фойда йўқ. Туманлар  марказида артеллар ишлайди - улар Москвада рўйхатдан ўтган ва солиқларни ўша ерда тўлашади, минтақада ҳеч нарса қолмайди", - дея шикоят қилади Василий.

Унинг ўзи бир неча йил олдин Якутскга кўчиб кетган, аммо Томтор билан алоқани узмайди – у ерда қариндошлар қолишган. "Мен оиламни боқишим керак, аммо қишлоқда иш йўқ, ободонлаштирилмаган, совуқ", - деб тушунтиради у. "Совет Иттифоқи даврида яхши таъминланган эди, энди ҳамма нарса ёмонлашди. Мактаб, касалхона, уй-жой коммунал хизмати - шу асосий иш жойлари қолди. Мен Томторда пилорамачи-уста, от боқувчи, ўт ёқувчи - иш мавжуд бўлган ҳар жойда."

Великий Новгород шаҳрида қишги чўмилиш клуби - Sputnik Ўзбекистон
Россияда қиш гашти

Аммо Томтор шаҳрида яшовчи Инна Гладышева эса таъкидлайди: ҳамма нарса унчалик ёмон эмас. "Иш бор. Айни пайтда якка тартибдаги тадбиркорлик (транспорт хизматлари, дўконлар, меҳмонхоналар, туризм) ва от етиштириш яхши ривожланмоқда. Янги мактаб пайдо бўлди, болалар боғчаси, кутубхона, клуб, спорт зали, концертлар, танловлар  бўлиб туради", - дейди у.

Маҳаллий аҳоли Якутия учун одатий бўлган буғу чорвачилиги билан ҳам шуғуллананишади: ишчиларни жалб қиладиган бригадалар ва наслли ҳудудларда ўтлаётган шахсий подалар ҳам мавжуд.

"Иссиқ жойларга бормайман"

Маҳаллий одамлар қишлоқни камдан-кам ҳолларда тарк этишади: тиббий ёрдам ёки таътилга, шаҳарга кўчиб ўтган қариндошларини зиёрат қилиш учун.

"Ёзда имконияти борлар денгизга борадилар", дейди Василий Иванов. Бироқ, ҳар ким ҳам бундай таътил учун маблағ топа олмайди.

Снег в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво кириб келади

"Таътилни одатда ҳамма Якутскда ўтказади, камдан-кам ҳолларда чет элга кетишади - бу жуда қиммат. Мен 2018 йилда Ветнамда бўлганман ва биздан тўғридан-тўғри рейс бўлгани учун бизга омад кулиб парвозимиз осон бўлган", - Гладышева қўшади.

Томторда касалхона мавжуд бўлса-да, аҳоли кўпинча тиббий ёрдам учун туман маркази Усть-Нерага бориши керак. Якутскдан анча яқинроқ, аммо масофа барибир катта - деярли 500 километр.

"Бу ерда шифохона бор, аммо бу фақат биринчи тиббий ёрдам учун. Агар асоратлар чиқса, туман марказига бориш керак – бир томонга саккиздан ўн икки соатгача", - дея таъкидлайди Инна. Ва барибир туриб оляпти: "Мен иссиқ жойга кўчмасдим. Менга бу ерда ҳамма нарса тўғри келади."

Янгиликлар лентаси
0