Раҳбар вазмин бўлмаса - давлат хавф остида қолади...

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры
Президент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон тарихда ҳар бир давлат раҳбари ҳам ноқулай вазиятда "юзини йўқотмасликнинг" уддасидан чиқа олмаган, лекин давлатнинг халқаро майдондаги обрўси раҳбарнинг вазминлигига ҳам боғлиқлигини унутмаслик керак.

"Ҳеч қачон "Ҳеч қачон" дема" - Газпром, ўзининг расмий вакили орқали, АҚШ Энергетика вазири Дэн Бруеттнинг Россиянинг зарур технологиялар йўқлиги сабабли Шимолий Оқим-2 қурилишини охирига етказа олмаслигига ишонч билдирган баёнотига айнан шундай тарзда муносабат билдирди.

Судно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude - Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий оқим – 2” қандай қуриб битказилиши маълум бўлди

Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўси жуда қизиқарли ўзгаришларни бошидан кечирмоқда.

Принципиал жиҳатдан, тез орада қулашга интилаётган Россия ҳақидаги ёндашув долзарблигича қолмоқда. Америка вазирининг изоҳи айнан шу таниш парадигмадан келиб чиқади. Тўғри, у янаям ишончли кўринмоқда ва ҳар куни издошларини йўқотмоқда.

Ўрнига ҳар қандай вазиятни ўз фойдасига ҳал қилишга қодир ва энг оғриқли муваффақиятсизликни ғалабага айлантирадиган ғайритабиий омадли Россия ҳақидаги тобора кучайиб бораётган нуфузли ва машҳур ғоя келмоқда. Ички муваффақиятни оддийгина омадга  боғлаш осон бшлган, ва ўзлари томонидан ҳатоларни ва Москванинг стратегик ҳисоб-китобларга, услубий ишларга содиқликлигини, ташқи ҳаракатларимизда оёғимизга болта уришларига синчков меҳнатимиз ва шижоатимизни тан олмайдиган қасамли ҳамкорларимизни тушуниш мумкин.

Россиядаги вазиятни англашда яна бир жиҳат қизиқроқ кўринади: биз давлатимиз томонидан кўрсатиладиган яна бир фазилатни, яъни ноқулай ривожланиш ҳолатида "юзимизни йўқотмаслик" қобилиятини аниқ қадрламаймиз.

Бу жуда ғалати, чунки гап сиёсат асослари ҳақида кетмоқда ва ҳар қандай даражада - маҳаллийдан глобалгача. Ҳафсалангиз пир бўлиб ва қанчалик кучли зарба олишингиздан қатъи назар, вазминлик, гапирилаётган сўзларни тўғри ва эҳтиёткорлик билан танлаш мажбурийдир, чунки назоратсиз ҳиссиётларнинг оммавий очилиши заифликни очиб беради ва сизга қарши қўшимча кузрларни беради.

В провинции Идлиб (Сирия). Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Россияни Сурия бўйича келишувга риоя қилинмаётганликда айблади

Аммо бизнинг давримизда жаҳон сиёсатининг ушбу асосий қоидасига Москванинг амал қилиши деярли ноёб феномен деб ҳисоблаш мумкин.

Тўрт йил олдин, ҳозирги Идлиб атрофидаги каби Туркия ва Россия ўртасидаги кескинлашув, барча оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлиб ва мамлакатлар ўртасидаги кенг кўламли ҳарбий можаронинг таҳликалари ҳақида кўплаб хавотирли ва ваҳимали башоратлар билан бирга бўлар эди. Энди содир бўлаётган нарсаларга қизиқиш очиқчасига суст.

Буларнинг барчаси,Туркия президенти ўзининг имкониятларидан моҳирона фойдаланадиган миллий лидер сифатида ўзини обрў-эътиборини қозонди, аммо кутилмаганда чақириқларга, вазият ўзи ҳоҳламагандай тус олганда унча дош беролмайдиган. Эрдўған ниҳоятда тажовузкорона асабий мулоҳазалари билан сапчиб гапира бошлади, оқилона ҳаракатлари билан вазиятни ўзининг фойдасига юмшатиш ёки ҳеч бўлмаса зарарни камайтириш қобилиятида яққол муаммолар бор.

Шунга ўхшаш вазият ҳозир Беларусь томонида ҳам кузатилмоқда. Сўнгги бир неча ой ичида Александр Лукашенко ўз мамлакати учун максимал даражада фойда олишга интиладиган тажрибали ва доно давлат арбобининг обрўсини сезиларли даражада йўқотди. Тўсатдан, Россия билан муносабатларнинг одатий йўлида тўсиқлар пайдо бўлганда, тажриба ва донолик ҳиссий вазминсизлик ортида қолмоқда, бу эса ўз навбатида ўз-ўзини бошқариш қобилиятини йўқотишга, ҳолсизликка ва вазиятни енгишга қодир эмаслигига олиб келади.

Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите ЕврАзЭС - Sputnik Ўзбекистон
Россия Беларусни қўшиб олишга "шама қилмоқда” - Лукашенко

Туркия, Белорусия ва раҳбарлари қийин вазиятларга дуч келганда шундай хатти-ҳаракатларни намойиш этадиган бошқа давлатлар муаммоси айнан шунда.

Дунё ҳақиқатан ҳам ўтиш давридадир. Кўп давлатлар учун халқаро майдондаги мавқеи ва таъсири даражасини ўзгартириш учун имкониятлар очилди. Туркия ёки Польша учун (яширишни ҳожати йўқ - Россия учун ҳам) - бу узоқ кутилган йирик мамлакат эҳтиросларини рўёбга чиқариш учун имкониятдир. Аммо бу мақсадга эришиш учун қўлларидаги карталарни - сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва бошқаларни оқилона ўйнаш керак.

Аммо амалдорларнинг оммавий ҳиссий портиллашлари ва "охирги Хитой огоҳлантириши" форматидаги қуруқ таҳдидлар мамлакат учун мутлақо тескари ва жуда узоқ муддатли таъсир кўрсатади.

Беш йил давомида Россия кўплаб уринишларга қулаш билан таҳдид қилган кўплаб муаммоларга дуч келди. Аммо, жуда кўп бўлган энг кескин ва оғир дақиқаларда ҳам Москва муттасил ва совуққонлик билан ўзига ишончни намойиш қилди. Энди давлат раҳбарияти ҳақиқатан ҳам бу ишончни ҳис қилганми ёки, шунчаки таҳлика ва хавотирлик ҳиссини оммага намойиш қилиш мумкин эмаслигини билиб "юзини йўқотмасдан" турганми, тахмин қилиш қолади.

Қрим кўпригининг очилиши. - Sputnik Ўзбекистон
Муҳим тарихий воқеа: Европанинг энг узун бўлган Қрим кўприги очилди

Қандай бўлмасин, натижалар маълум. Қрим кўприги қурилди (энергия кўприги ва яриморол учун муҳим бўлган бошқа инфратузилма объектлари каби). Қишлоқ хўжалигида импорт ўрнини босиш мамлакатни жаҳон бозорида етакчи ўйинчига айлантирди. Суриядаги ҳарбий операция ғалаба олиб келди ва шу билан бирга мамлакатнинг Яқин Шарқда сифат жиҳатидан бошқача рольга ўйнашига олиб келди. Аввалги ва ҳозирги пайтлардаги миллий ютуқлар рўйхатини жуда узоқ вақт давом эттириш мумкин.

Шу сабабли, Газпром "ҳеч қачон "ҳеч қачон дема" лойиҳаси муваффақиятсизликни яширишга уриниш сифатида эмас, балки муқаррар муаммоларга одатий русча ёндашув сифатида қабул қилинмоқда: уларни баландпарвоз сўзларсиз ва қўрқинчли бўлмасада қуруқ ваъдаларсиз ҳал қилиш керак.

Натижада, АҚШнинг юқори лавозимли амалдорларининг барча баёнотларига қарамай, Ғарбда Шимолий Оқим-2 тугалланиб, фойдаланишга топширилишига деярли ҳеч ким шубҳа қилмайди. Россия ваъдасини устидан чиқишини исботлади.

Туркия (ва нафақат у) ўзи ҳақида худди шундай дея олмайди.

Янгиликлар лентаси
0