ТИВ Москвада икки фарзанди билан ҳужжатсиз қолиб кетган аёл юзасидан маълумот берди

© SputnikЗдание консульства Узбекистана в Москве
Здание консульства Узбекистана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги Москвада икки нафар фарзанди билан ҳужжатсиз қолган аёл юзасидан маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. ТИВ Москвада икки фарзандлари билан ҳужжатсиз қолган аёл юзасидан маълумот берди.

Заседание Совета Федерации РФ - Sputnik Ўзбекистон
Москва метросида фарзандини ташлаб кетган аёл қўлга олинди – видео

“Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими Москва шаҳрида икки нафар фарзанди билан ҳужжатсиз қолиб кетган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси С.Ш. тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. У доимий равишда дипломатик миссияга мурожаат қилган, лекин зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун Элчихона қўнғироқларига жавоб бермаган.

Ҳозирги пайтда ушбу аёл билан алоқа ўрнатилган ҳамда у ва унинг фарзандларини ватанга қайтариш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0