Иқтисод

Ўзбекистон авиация траффигининг деярли ярми Россияга тўғри келади

© Стрингер СпутникУзбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner
Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда трафикнинг қарийб 40 фоизи Россия билан боғлиқ бўлиб, бу мамлакатдаги энг машҳур йўналиш бўлиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Россия Ўзбекистондаги энг машҳур авиацион йўналишдир, 2019 йилда ўзаро йўловчи ташиш ҳажми 2,2 миллион кишини ташкил этди, бу республикадаги умумий ҳаво транспортининг қарийб 40 %ини ташкил этади, деди Lufthansa Consulting нинг Россия Федерацияси ва МДҲдаги доимий вакили Асхат Торшин.

"Ҳозирда Ўзбекистон транспорт оқимининг 40 фоизга яқини Россия билан боғлиқ. Бу мамлакатнинг энг машҳур йўналиши бўлиб қолмоқда", деди Торшин Тошкентда бўлиб ўтаётган Uzbekistan Airports, Aviation and Logistics форумида.

Форумда Lufthansa Consulting томонидан тақдим этилган шарҳга кўра, сўнгги саккиз йил ичида Ўзбекистонда ҳаво қатнови 36 фоизга ўсди ва 2019 йилда 5,8 миллион йўловчини ташкил этди, шу жумладан Россия шаҳарларига 2,2 миллион киши. Москва энг машҳур йўналиш бўлиб қолмоқда - ўтган йили 1,3 миллиондан ортиқ йўловчи.

Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
UzAirways ва UzAirports: 2020 йил мамлакат авиация соҳасида туб бурилиш йили бўлади

Шарҳда кўрсатилишича, 2019 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг устун мавқеи (70%) ҳолатида, Россиянинг "Аэрофлот" ва "ЮТэйр" авиакомпанияларининг Ўзбекистон авиабозоридаги улуши мос равишда 6,6% ва 5,4% ни ташкил этди. "Россия авиаташувчилари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги тижорат рейслари сонини кўпайтириш ва тўсиқларни камайтиришдан манфаатдордирлар", - деди Торшин.

Lufthansa Consulting мутахассисларининг фикрига кўра, Ўзбекистондаги авиация бозорини либераллаштириш ва ҳаво транспортини ривожлантиришнинг жиддий дастури, бошқа маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларнинг бозорга чиқиши сабабли авиацион оқимда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» нинг улушини 40-50 фоизга қисқаришига олиб келади.

Монополист авиаташувчи, миллий авиакомпания – тўлалигича давлатга тегишли бўлган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 90-йилларнинг бошларидан бери Ўзбекистонда фаолият кўрсатмоқда. Авиакомпания таркибига мамлакатдаги барча 11 фуқаролик аэропортлари киритилган.

2018 йил ноябр ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев авиакомпанияни қайта ташкил этиш ва унинг асосида алоҳида акциядорлик жамиятлари - Uzbekistan Airways, шунингдек, Ўзбекистон аеропортларини бошқариш учун Uzbekistan Airports ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. 2019 йил давомида қайта ташкил этиш жараёни якунланди. Январ ойида Ўзбекистон ҳукумати ички ва минтақавий бозорларда ишлайдиган янги Humo Air авиакомпаниясини ташкил этиш тўғрисида қарор чиқарди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала