Google, Facebook ва Yandex ўз серверларини Ўзбекистонда жойлаштириши мумкин

© AFP 2023 / LEON NEALЛоготип Google
Логотип Google - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу интернет фойдаланувчилари томонидан аудио, видео, дастурий таъминот ва контентнинг бошқа турларини юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзбекистон Google, Facebook ва Yandex билан ушбу компанияларнинг серверларини мамлакатда жойлаштириш бўйича музокаралар олиб боради, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг сўзларига кўра, бу республикадаги фойдаланувчилар учун Интернетдан фойдаланиш тезлигини оширади.

Унинг қўшимча қилишича, дунёнинг йирик интернет хизматларини компаниялари томонидан сервер ускуналарини локализацияси амалга оширилади.

"Бу Интернет-фойдаланувчиларнинг ушбу хизматлар тақдим этадиган аудио, видео, дастурий таъминот ва контентнинг бошқа турларини юклаб олиш тезлигини оширади", - дейди Умаров.

Бир неча кун олдин Яндекснинг Ўзбекистондаги собиқ минтақавий директори Евгений Лукьянчиков Facebook'даги ўз постида республикада “digital-суицид” ҳолатлари ҳақида гапирди.

Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон ривожланишининг кўплаб соҳаларидан фарқли ўлароқ, рақамли иқтисодиётда 2017 йилда WhatsApp ва Skype’нинг блокланиши, ўтган йили YouTube ва Facebook’нинг блокланиши, шунингдек, бу йил Google’га солиқ жорий этилиши туфайли “digital-суицид” ҳолатлари кузатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0