Аналитика

Лузянин: АҚШ коронавирус эпидемиясидан Хитойга босим ўтказиш учун фойдаланмоқда

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишСергей Лузянин рассказал, что ожидать от саммита ШОС
Сергей Лузянин рассказал, что ожидать от саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ институти директори Сергей Лузянин АҚШнинг Хитой ва Россияга қарши қаратилган стратегияси ҳақида гапирди

Sputnik радиоси "Россия сегодня" ХАА матбуот-марказида ўтказилган видео-кўприк давомида чиқиш қилган Лузянин нутқидан иқтибос келтиради. Эксперт ўз чиқиши давомида АҚШ коронавирус эпидемиясидан Хитойга босим ўтказиш учун фойдаланаётгани ҳақида гапирди.

Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

"Коронавирусга қарши кураш АҚШнинг сўнгги вақтларда тобора кучайиб бораётган Россия ва Хитойга қарама-қаршилигини амалда кўз-кўз қилмоқда. Шу билан бир вақтда, америкаликлар ХХРдаги коронавирус эпидемиясидан Пекинга босим ўтказиш мақсадида фойдаланмоқда, Қўшма Штатларнинг умумий Хитой ва Россияга қарши қаратилган стратегияси эса тобора жадаллашмоқда. Америкаликлар технологиялар бозорига ҳужумга ўтгани шундоқ ҳам аён. Бу Мюнхенда ўтказилган хавфсизлик бўйича анжуман аниқ намоён қилди", - дея тушунтирди Лузянин.

Эксперт шунингдек, АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг америкаликлар "коллектив ғалаба қозониши" ҳақидаги гапини эслатиб ўтди.

"Қўшма Штатлар қарши кураш олиб бораётган мамлакатлар номлари гарчи айтилмаган бўлсада, аммо ҳамма Помпео Россия ва Хитойни назарда тутганини тушунган эди. "Биз ғалабага коллектив эришамиз" деган шиорни остида хитой-америка қарама-қаршилиги ва Роснефтга, яъни РФга қарши қаратилган навбатдаги санкциялар турарди. Аслини олганда, биз буни Хитойнинг коронавирусга қарши курашаётган бир вақтда АҚШ томонидан шундай вақтда эълон қилинган очиқ чақириқда кўрмоқдамиз", - деди у.

Эксперт Вашингтон ҳеч қандай чорадан тап тортмаслигини: у ўз сиёсатида коронавирусга қарши курашни ҳам, салбий иқтисодий таъсирни ҳам, сиёсий шиорларни ҳам, ҳарбий-сиёсий босимни ҳам бирдай ишлата олишини таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала