Иқтисод

Молия вазирлигига қатор функциялар юклатилди

© Sputnik / Владимир АстапковичРабота с бумагами
Работа с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Тимур Ишметов назначен Министром финансов Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон молия вазири тайинланди

Қарорга мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар:

- 2021 йил 1 январдан бошлаб, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди (қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно);

- 2021 йил якунига қадар "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга камида 3 та мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари фаолиятини таъминлайди.

Қарорга кўра, молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади.

Молия вазирлиги МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди ва унга қатор функциялар юклатилди.

2021 йилдан бошлаб, МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.

Халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар ОТМлар магистратурасининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала