Иқтисод

Сколково олимлари Ўзбекистонга сувни тозалашга ёрдам беради

© Пресс-служба хокимията г. Ташкентна форуме "Открытые Инновации"
на форуме Открытые Инновации - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Сколково маркази олимлари Ўзбекистонга сувни тозалаш ва туристларни жалб қилишда ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Ўзбекистон Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Сколково олимлар маркази билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

Хабарда айтилишига кўра, вазирлик пайдо бўлган муаммолар бўйича ўз сўровларини юбориши ва Сколково ўз навбатида уларга инновацион ечимларни тақдим этади. 

Туристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Ўзбекистон туризм энг тез ривожланаётган давлатлар орасида Мальдивни ортда қолдирди

Ундан ташқари, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳам Сколково резидентларидан бири билан ҳам ҳамкорлиқ қилишга келишиб олишди: мамлакатга кираётганда, чет эллик сайёҳга фавқулодда туристик ID карта тақдим қилинади ва шу картада турист ҳақида барча маълумотлар ёзиб олинади ва кейинчалик фавқулотда ҳолатларда таҳрирланади.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов "Сколково" жамғармасининг минтақавий ривожланиш ва МДҲ билан ҳамкорлик бўйича вице-президентнинг ўринбосари Александр Окунев бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Томонлар МДҲга аъзо давлатлар Давлатлараро инновацион ҳамкорлик дастурининг вазифаларини амалга ошириш ва 2030 йилгача бўлган даврда ушбу дастурнинг мақсадларини аниқлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала