Сиёсат

Ўзбекистон молия вазири тайинланди

© Пресс-служба министерства финансов Республики УзбекистанТимур Ишметов назначен Министром финансов Республики Узбекистан
Тимур Ишметов назначен Министром финансов Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Тимур Ишметов тайинловга қадар Ўзбекистон молия вазири биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik.  Тимур Ишметов Ўзбекистон молия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 февраль куни тегишли қарорга имзо чекди.

Ишметов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Молия ва хуқуқшунос мутахассисликларига эга.

Джамшид Кучкаров - Министр финансов Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жамшид Қўчқоров иқтисод ва саноат вазири этиб тайинланди - ОАВ

2017-2019 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрстиб келган. Тайинловга қадар Ўзбекистон молия вазири биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тимур Ишметов пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ролини, халқаро резервлар ва давлат активлари ҳамда инвестисияларни бошқаришнинг асосий тамойилларини, шунингдек молиявий бозорларни ривожлантиришнинг моҳияти ва аҳамиятини яхши тушунадиган салоҳиятли мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала