Ўзбекистонда қиммат автокредитлар туфайли ўртача фоиз ставкаси ошди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗнак процента
Знак процента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк маълумотларига кўра, бундай кескин ўсиш қимматроқ автокредитларнинг ўсиши билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаси 25,8% гача кўтарилди, дея хабар беради Марказий банк.

Таққослаш учун, бир йил олдин бу кўрсаткич 22,6% эди. Марказий банк маълумотларига кўра, бундай кескин ўсиш қимматроқ автокредитларнинг ўсиши билан боғлиқ.

Жорий йилнинг январ ойида автокредитлардан ташқари барча кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 25,1 фоизни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабр ойида Ўзбекистон Марказий банки жисмоний шахслар томонидан олинган кредитлар ва микрокредитлар бўйича қарздорлик юкини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Ключи от квартиры - Sputnik Ўзбекистон
Ипотека кредит – қайси ҳудудда энг кўп пул ажратилган

Янги низомда “кредит юки кўрсаткичи” тушунчаси - олинган кредитлар бўйича ўртача ойлик тўловлар ва бериладиган кафолатларнинг кредит олувчининг ўртача ойлик даромадига (яъни унинг ўртача ойлик иш ҳақи, нафақа ва охирги 12 ой ичида бошқа даромадлари)нисбати жорий этилди.

Ушбу кўрсаткич жисмоний шахс томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар билан тузилган барча битимлар бўйича берилган кредитларнинг умумий ҳажми, шунингдек мавжуд кредитлар бўйича асосий қарз қолдиғи асосий ҳисоблаш кўрсаткичнинг 50 баробаридан ошган тақдирда ҳисобланади.

2020 йил март ойидан бошлаб, кредит олувчининг кредит юки 50 фоиздан ошмаса, қарз (микрокредит) беришга рухсат берилади.

Ушбу Низом, шунингдек, ҳар куни шартномага мувофиқ ҳисобланган фоизлар ставкаси учун 0,3% дан юқори бўлмаган миқдорни белгилайди. Шу билан бирга, шартнома шартларини бузганлик учун жарима ва фоизлар кредит қарзининг йиллик умумий миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги керак.

Янгиликлар лентаси
0