Дунёда

“Кўршапалак одам”: коронавирусдан ҳимоя кийими дизайни тайёрланди - фото

© DezeenКонцепция костюма от коронавируса
Концепция костюма от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Хитойлик архитектор Сун Дайонг коронавирус инфекциясидан ҳимоя қиладиган костюмнинг дизайнини ишлаб чиқди. Архитектор ўз ишланмасини бепул тақдим этишга тайёр.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Хитойлик архитектор Сун Дайонг коронавирус инфекциясидан ҳимоя қиладиган костюм дизайнини ишлаб чиқди, бу ҳақда Deezen нашри хабар қилди.

Костюмга "Be a Bat Man" деган ном берилди. Бу бежиз эмас: бир томондан, дизайнер инсон қобилияти чегараларини кенгайтирадиган супер қаҳрамон - Бэтман образига мурожаат қилган. Бошқа томондан эса, кўршапалак эпидепия келиб чиқишининг сабабларидан бири деб тахмин қилинган.

© DezeenКонцепция костюма от коронавируса
“Кўршапалак одам”: коронавирусдан ҳимоя кийими дизайни тайёрланди - фото - Sputnik Ўзбекистон
Концепция костюма от коронавируса

Ҳимоя кийимининг асосий концепцияси: иккита карбон қанот юк халта (рюкзак)га ухшаб кийилади ва улар орасидан плёнка тортилади (кўршапалак қанотига ўхшайди).

Қурилма капсуласи қизиши ва ультрабинафша нурланишни келтириб чиқариб, атрофдаги микробларини ўлдириши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

Ҳозирча бу фақат концепция. Муаллиф ғояни амалга ошириш учун инвесторларни қидирмоқда.

Коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Сўнгги маълумотларга кўра, пневмонияга чалинганлар сони 80 минг кишидан ошди. Ўлганлар сони 2770. Ўлим кўрсаткичи бўйича биринчи ўринда Хитой, кейин Жанубий Корея, Эрон ва Италия эгаллади.

Эпидемия 29 та мамлакатга тарқалди.

ЖССТ эпидемияни фавқулодда ҳолат деб тан олди. Касалликка Сovid-2019 расмий ном берилди.

Янгиликлар лентаси
0