Мажидов таълимда коррупцияни йўқотиш ҳақида: "Бир йил кам"

© Foto, Международный пресс-клубПервый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов
Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажидовнинг фикрича, олий таълим масканига келаётганлар ўзларининг диплом учун эмас, балки билим олиш учун ушбу даргоҳга келганликларини англаган кундан бошлаб таълим соҳасида коррупция йўқолади

ТОШКЕНТ, 27 - Sputnik. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Ўзбекистонда олий таълим соҳасида коррупция устидан қисқа вақт ичида ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

QR-код на рисовом поле в Китае  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дипломлар бу йилдан QR–код билан берилади

Вазир сўзларига кўра, айни вақтда Ўзбекистон таълим тизимида президент фармони асосида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу масала бўйича 7та йўналишдан иборат "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, 2019 йил давомида уни ижроси таъминланган.

"Мазкур йўл харитаси доирасида тизимда қатор ишлар амалга оширилди, уларни натижалари таҳлил қилинди. Лекин бу иллат (коррупция, таҳр.) шунчалик тармоқланиб, тизимдаги барча бўғинларга кириб борган-ки, бу борада амалга оширилаётган ишларни қониқарли даражада деб бўлмайди ва бир йилда буни (коррупцияни, таҳр.) ҳал қилиб бўлмаслигини ҳам яхши тушунамиз", - деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири.

Мажидов таълим соҳасини коррупциядан тозалаш учун қанча вақт талаб этилади, деган саволга жавоб берар экан, "билим оладиганлар ўзларининг олий таълим муассасасига диплом учун эмас, балки билим олиш учун келишганини тушунган кундан бошлаб коррупция йўқолади", дея таъкидлади.

Вазир шунингдек, олий таълим тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилган йўл харитадаги мақсад ва вазифалар 2020 йилда бошқатдан кўриб чиқилгани ва ўтган йил давомидаги тажриба асосида қайси масалалар ечим топмаганлигидан келиб чиққан, қайта ишланиб, тасдиқланганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0