Ёш қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёлнинг режаси чиппакка чиқди

© AFP 2023 / ANOEK DE GROOTПроститутка, ожидающая клиентов в районе Красных фонарей Амстердама.
Проститутка, ожидающая клиентов в районе Красных фонарей Амстердама. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда 24 ёшли қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. У қизни минг долларга сотиб олмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Самарқандда 1000 доллар эвазига 24 ёшли қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Женщина легкого поведения в гостинице - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда қўшмачилик қилган 25 ёшли аёл ушланди

Қайд этилишича, вилояти ИИБ тезкор ходимлари тезкор тадбир ўтказилган. Унда Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи 47 ёшли аёл А.Ю. Қўшработ тумани “Мингтепа” маҳалласида яшовчи 24 ёшли А.Ж.ни Таиландга фоҳишаликка юбориш учун А.А. исмли аёлдан 1 000 доллар олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан А.Ю.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0