Иқтисод

Ўзбекистоннинг йирик давлат корхоналари ислоҳ қилинади

© Пресс-служба "Узбектелеком"Офисное здание компании "Узбектелеком"
Офисное здание компании Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда давлат улуши бўлган 13 та йирик корхонани, жумладан, “Ўзбектелеком”, “Ўзавтосаноат”, “Тошашаҳартрансхизмат”, “Ўзбекистон темир йўллари”ни ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 13 та йирик давлат корхонасини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Президентнинг тегишли фармони лойиҳасини Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Таъкидланишича, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш самарадорлиги етарли даражада эмаслиги ҳолатида уларнинг сони юқорилигича қолмоқда.

Разлив меди - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Навоий кон-металлургия комбинати замонавий компанияга айлантирилади

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг экспорт салоҳияти ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси билан бир қаторда ишлаб чиқариладиган маҳсулоти (кўрсатиладиган хизматлари) сифати паст даражада қолмоқда, энергия тежайдиган ускуналарни жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмаганлиги соҳага инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилган ҳолда маҳсулотнинг таннархини юқори бўлишига ва корхоналарнинг рақобатбардошлигини пасайишига олиб келмоқда.

Шу боис иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий сектор ривожланиши учун имкониятлар яратиш, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар учун тенг шароитлар яратиш орқали рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида улар ислоҳ қилинади.

1 майга қадар Лойиҳа офисларини ташкил қилишни назарда тутган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, 2020—2021 йилларда ислоҳ қилиниши режалаштирилган компаниялар рўйхатига “Ўзбектелеком”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзмахсусмонтажқурилиш”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзбековқатхолдинг”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзагросаноаттеххолдинг”, “Ўзагрокимёҳимоя”, “Тошшаҳартранспортхизмат”, “Ўзпахтасаноат”, “Ўзагросервис”, “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбеккино” киритилган.

Янгиликлар лентаси
0