Сиёсат

Ўзбекистон АҚШ ва "Толибон" ўртасида битим имзолаш маросимида қатнашади

© Sputnik / Павел ЛисицынФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Вашингтон ва "Толибон" радикал ҳаракати ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни февраль ойи охирида имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Ўзбекистон делегацияси АҚШ ва "Толибон" ҳаракати ўртасида Битим имзолаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Нега Афғонистон АҚШ учун қопқонга айланди?

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий таклифга биноан 2020-йил 29-феврал куни Доҳа шаҳрида (Қатар Давлати) бўлиб ўтадиган АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида Битим имзолаш маросимида иштирок этади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Вашингтон ва "Толибон" радикал ҳаракати ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни февраль ойи охирида имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Ўтган йил давомида АҚШ ва толиблар Дохада саккиз раунд музокараларни ўтказишди. Томонлар тинчлик битими бўйича деярли тўлиқ келишувга борган бир вақтда толиблар томонидан содир этилган ва америка ҳарбийлари ўлимига сабаб бўлган теракт туфайли ҳужжат имзоланмай қолган эди.

Теракт тўғрисида хабар топган АҚШ президенти Дональд Трамп буйруғи билан "Толибон" билан мулоқот тўхтатилди ва битим имзоланиши бекор қилинди, аммо уч ой ўтгач, музокаралар қайта тикланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала