Истанбулда Sputnik Туркия бош муҳаррири қўлга олинди

© SputnikТурецкая редакция агенства Sputnik
Турецкая редакция агенства Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Туркия нашри хабарига кўра, Маҳир Бозтепе Истанбул хавфсизлик бош бошқармасига олиб кетилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Истанбулда Sputnik Туркия нашри бош муҳаррири Маҳир Бозтепе қўлга олинди.

Sputnik Туркия хабарига кўра, Маҳир Бозтепе Истанбул хавфсизлик бош бошқармасига олиб кетилмоқда.

“Полиция бизнинг Истанбулдаги офисимизга келди. Яна бир ходим қўлга олинди. Яна уч ходимимиз кечадан буён Анқарадаги полицияда, куни кеча кечқурун уларнинг хонадонларига миллатчилар бостириб кирган эди. Туркия, бу нимаси?”, - дея ёзган Twitter᾽да “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян.

​Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анқарада Sputnik Туркиянинг уч нафар ходимининг уйига номаълум шахслар бостириб киришга урингани хабар қилинган эди. Улар полицияга шикоят аризасини ёзгандан сўнг алоқага чиқмай қўйган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳукуматидан вазиятга аралашишни ва бўлиб ўтган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштиришда кўмаклашишга чақирган эди.

Янгиликлар лентаси
0