ОАВ: Туркия ҳарбийлари иккита Сурия самолётини уриб туширди

© AP Photo / Ghaith AlsayedТурецкие солдаты выпустили ракету по позициям сирийского правительства в провинции Идлиб
Турецкие солдаты выпустили ракету по позициям сирийского правительства в провинции Идлиб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВда Идлибда турк ҳарбийлари Сурия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Идлибда турк ҳарбийлари Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди. Бу ҳақда SANA агантлиги хабар қилди.

ОАВ хабарига кўра, учувчилар катапульта воситасида ирғиб чиқиб, парашют билан ўзларини қутқаришга муваффақ бўлишган ва уларнинг аҳволи яхши. Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.

Сурия армияси бугун Идлиб провинцияси устидаги ҳаво майдони ёпилишини эълон қилди. Баёнотда бу минтақада пайқалган ҳар қандай самолётлар душманники деб қабул қилиниб, уриб туширилиши очиқланган эди. Кейинчалик SANA агентлиги Сурия армияси томонидан Саракеб шаҳри устида турк учувчисиз учиш қурилмаси уриб туширилганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0