Дунёда

Шифокорлар коронавирус Россияга Ўзбекистондан кириб келади, дея ҳавотирланишмоқда

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Александр Лукашевга кўра, янги коронавирусни юқтирганлар сони ҳар куни тахминан 10–15%га ортмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Хитой ташқарисида 2019-nCoV штаммига эга бўлган коронавирусга чалинганлар сони стабил ошмоқда, дея маълум қилган "Известия" нашрига Е.И. Марциновский номидаги Паразитология, тропик ва трансмиссив касалликлар тиббиёт институти директори Александр Лукашев.

Рукопожатие, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
“Қўл бериб кўришишнинг вақти эмас”: коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак

Лукашевнинг аниқлик киритишича, ҳар куни инфекцияни юқтирганлар сони тахминан 10–15%га ортмоқда.

Шифокор сўзларига кўра, коронавируснинг иқлим шароитига қараб тарқалиши тезлигини ҳозирча таҳлил қилиб бўлмайди, чунки тегишли статистика ҳали тақдим этилмаган.

Эксперт тахминига кўра, Россия ҳудудига касаллик Тожикистон ёки Ўзбекистондан кириши мумкин.

Марказий Осиёда назорат тизими юқори эмас, миграция кўлами эса ниҳоятда улкан, деди у.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистик маълумотларига кўра, 25 февраль ҳолатига дунёда янги коронавирусга чалинганлар сони 80 мингдан ошган. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 2,7 мингдан ошиб кетган.

Сал аввал "Ўзбекистон ҳаво йўллари" коронавирус авж олганлиги туфайли 1 март санасидан бошлаб Жанубий Кореяга парвозларни тўхтатиш қарорини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала