Дунёда

Туркиянинг Евроиттифоқ билан чегараларини 76 мингдан зиёд қочоқ кесиб ўтди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишТурция открыла границы с ЕС для сирийских беженцев
Турция открыла границы с ЕС для сирийских беженцев - Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ Туркия президенти Режеп Эрдоған мамлакат суриялик қочоқлар учун ўзининг ЕИ билан чегараларини очишини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Сулейман Сойлу 76 минг 368 нафар мигрантлар мамлакатнинг Европа иттифоқи билан чегараларини кесиб ўтганини маълум қилди.

Таъкидланишича, маҳаллий вақт билан соат 9:55да Эдирне орқали (Туркия шимолий-ғарбидаги Болгария ва Греция билан чегарадош провинция) Туркияни тарк этган қочоқлар сони 76 минг 368 кишини ташкил этган.

​Аввалроқ Туркия президенти Режеп Эрдоған мамлакат суриялик қочоқлар учун ўзининг ЕИ билан чегараларини очишини маълум қилган эди.

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партияси матбуот котиби Ўмер Челик Туркия ўзининг миграция сиёсатига содиқ қолишини маълум қилган эди, лекин у Суриядаги қочоқлар оқимини тўхтатиб турадиган аҳволда эмас. Шундан сўнг Туркия билан қўшни мамлакатлар чегарада назоратни кучайтиришганини маълум қилишди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала