Uzbekistan Airways Токио ва Римга ҳам парвозларни вақтинча тўхтатди

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ушбу чора Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилган.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020-йилнинг 1-мартидан бошлаб Токио ва Римга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Турбина самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳаво йўллари Жанубий Кореяга парвозларни тўхтатмоқда

Таъкидланишича, ушбу чора Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилган.

Компания Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётганлигини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, компания  27 февралдан бошлаб Жидда ва Мадинага, 1 мартдан эса Жанубий Кореяга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган эди.

Янгиликлар лентаси
0