Жамият

Айрим маҳалла раислари учун “қўл келган” қарордан тез орада воз кечилади

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Кам таъминланган ва 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган нафақалар тайинланишида юз берган коррупцион ҳолатларга чек қўйилади.

ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вазири Раҳмат Маматовнинг таъкидлашича, маҳалла раислари томонидан нафақа тайинланишида юз бераётган коррупцион ҳолатларига яқинда чек қўйилади. Бу ҳақда у жорий йил 2 март куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Рахмат Маматов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Маҳалла ва оила: Маматов янги ташкил этилган вазирлик ҳақида

Раҳмат Маматов кам таъминланган шароити оғир оилалар ва 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган нафақаларни тўлашда айрим ҳудудларда маҳалла раислари томонидан ғирромликлар содир бўлаётгани, буни бартараф этиш ва адолатли шаффоф тизимни яратилиши юзасидан ўз таклифини очиқлади.

"Маҳалла тизимининг энг оёғидан тортадиган, энг номига гап келтирадиган қарор... Бу қарор бўйича менга кўп саволлар бўлди. Ҳақиқатан ҳам бу қарор бўйича коррупцион ҳолатлар, яъни бир ойлигини олиб қолиб, нафақа тайинлаш ҳолатлари маҳаллаларда юз берган... Бу нафақалар аслида лимит асосида бериладиган ёрдам пули бўлиб, бир маҳаллада 20 та фуқаро бўлса, шундан учтасига берилади, 17 таси навбатда туради. Бу қарор умуман ўзини оқламагани учун бизнинг тизимдан чиқиб кетади йил якунига қадар... Биз бу бўйича ҳамма таклифларни ишлаб беряпмиз,– дейди янги вазир.  

 

Янгиликлар лентаси
0