Дунёда

Бишкекда митинг: юзга яқин намойишчи қўлга олинди - видео

© Sputnik / Эламан КарымшаковСотрудники милиции в специальном обмундировании на площади Ала-Тоо в Бишкеке
Сотрудники милиции в специальном обмундировании на площади Ала-Тоо в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бишкек марказида ўтказилган митингда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди, юзга яқин киши қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Бугун Бишкекда митингда қатнашган юзга яқин киши қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Хабарда айтилишича, Бишкек марказида собиқ депутат Садир Жапаровни қўллаб-қувватлаш бўйича митинг ўтказилди, намойишчилар уни озод қилиниши талаб қилишди.

Соат 18:00 га яқин полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бошланди. Полиция шовқинли граната, тутун шашка ва водометларни қўллади.

ИИВ матбуот котиби Бакит Сейитовнинг сўзларига кўра, юзга яқин намойишчилар – собиқ депутат Жапаров тарафдорлари қўлга олинди.

“Митинг тинч эди, бироқ айримларда бошқа режалар бўлган. Ташкилотчилар жамоат тартиби бузилмаслигига ваъда беришганди, аммо улар оломонга қарши тура олмадилар ва тартибни буздилар. “Оқ уй”ни эгаллаш ҳақида гап-сўзлар янгради, намойишчилар тош отишди, йўл қоидаларини бузишди. Бунинг учун ташкилотчи ва провокаторлар жавоб беради, бугун жабрланган фуқароларга етказилган зарарни қоплайди”, - деб таъкидлади ИИВ вакили.

Собиқ депутат Садир Жапаров 2017 йил мартда қўлга олинган. Уни гаровга олишда айблашди. Суд 2013 йил 7 октябрда Қоракўлда Жапаров томонидан ўтказилган митинг пайтида, унинг иштирокчилари ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги ўша пайтдаги махсус вакили Эмил Каптагаевни зўрлик билан машинага солишгани тан олди. Жапаровга 11,5 йилга қаттиқ тартибли колония жазоси тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0