Жамият

Электр ҳисоблагичларни қиёслаш харажатлари ташкилотлар ҳисобидан қопланади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПосещение хокимом Яшнабада Хожиакбаром Тилляшайховым предприятия "Узэнергосозлаш"
Посещение хокимом Яшнабада Хожиакбаром Тилляшайховым предприятия Узэнергосозлаш - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қарорга кўра, электр ҳисоблагичлар ДХМлар орқали фақат ҳисоблагичнинг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик таснифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 мартдан электр ҳисоблагичларни қиёслаш харажатлари қиёслашдан ўтказган ташкилотлар ҳисобидан қопланади. Бу Ҳукуматнинг 111-сонли қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

Пресс-конференция в Министерстве Энергетики - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Йил охирига қадар аҳоли 7 миллион замонавий электр ҳисоблагичлари билан таъминланади

- электр энергиясининг барча истеъмолчиларига электр ҳисоблагичларни даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди;

- ушбу ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш харажатлари мазкур ташкилотларнинг ҳисобидан қопланади.

Қарорга кўра, электр ҳисоблагичлар ДХМлар орқали фақат ҳисоблагичнинг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик таснифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.

Шунингдек, 2020 йилда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий ташкилотлари таркибида  темир-бетон таянчлари, металл ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари ва қурилиш бўлинмалари ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0