Истанбулда Sputnik Туркия бош муҳаррири озод қилинди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишЛоготип международного информационного бренда "Спутник".
Логотип международного информационного бренда Спутник. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўроқ қилиш баённомасида Туркия прокуратураси журналистлар ҳаракатида жиноят таркибини аниқламагани келтирилган.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Истанбулда қўлга олинган Sputnik Туркия бош муҳаррири Маҳир Бозтепе озод қилинди. Бу ҳақда РИА Новостига унинг рафиқаси маълум қилди.

Шунингдек, аввалроқ Анқарада қўлга олинган Sputnik Туркиянинг уч  нафар ходими ҳам кўрсатма бергандан сўнг қўйиб юборилган. Сўроқ қилиш баённомасида Туркия прокуратураси журналистлар ҳаракатида жиноят таркибини аниқламагани келтирилган. Журналистлар қарсаклар билан кутиб олинган.

​Sputnik Туркиянинг барча ходимларини Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг унинг туркиялик ҳамкасби Мевлют Чавушўғли билан телефон суҳбатидан сўнг тезда озод қилишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анқарада Sputnik Туркиянинг уч нафар ходимининг уйига номаълум шахслар бостириб киришга урингани хабар қилинган эди. Улар полицияга шикоят аризасини ёзгандан сўнг алоқага чиқмай қўйган. Сўнгра 1 март куни Истанбулда полиция Sputnik Туркия таҳририятига келиб, тинтув ўтказган ва бош муҳаррир Маҳир Бозтепени олиб кетган эди.

Янгиликлар лентаси
0