Коронавирус: Ўзбекистонда ҳар бир таълим муассаса раҳбари огоҳлантирилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПродажа медицинских масок в аптеках
Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик каби чораларни қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги 9950 га яқин  умумтаълим муассасасида тегишли санитария чораларни амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилди.  

Унга кўра, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида профилактика чоралари ва назоратини кучайтириш, ушбу масалада огоҳликни ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши белгиланди.

Самолеты авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон яна икки мамлакат билан авиақатновни вақтинча тўхтатди

Шунингдек, мактабга келмаган ходим ва ўқувчиларнинг аҳволидан хабар олиш, ўткир респиратор касаллик белгилари аниқланган ўқувчиларни зудлик билан ота-онаси ва ҳудудий оилавий поликлиникага хабар бериш вазифалари аниқ белгилаб берилди. 

Таъкидланишича, ушбу ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик, айниқса, чет эл фуқаролари ва хориж давлатларида бўлиб келганларнинг таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандларини эса  вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилмаслик чораларини қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган. 

Шу билан бирга, ССВ томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар, жумладан, таълим муассасаларида тозалик  ва дезинфекция тадбирларини кучайтириш, ўқувчиларнинг қўлларини тез-тез совун билан ювиш, акса урганда албатта тирсак билан ёпиш ва бошқа гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар танаффус вақтида синфхоналарни шамоллатиш, муассасаларда кундалик тозалов ишларида дезинфекция воситаларидан доимий фойдаланиш  чораларини кўриш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилди

“ Умумтаълим муассасаларида санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 мартдан Жанубий КореяЯпония ва Италия, Эрон ва Афғонистонга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган эди.

Янгиликлар лентаси
0