Жамият

Маҳалла ва оила: Маматов янги ташкил этилган вазирлик ҳақида

© SputnikРахмат Маматов
Рахмат Маматов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Янги вазирлик маҳалла раисларининг фаолияти самарадорлигининг ошишида ва уларнинг ўз вазифаларини тўлақонли амалга оширишларига кўмаклашади.

ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Президент фармони билан ташкил этилган янги вазирлик хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллалардаги ободончилик ишларини ташкил этиш ва ҳудудлардаги жиноятчиликни камайтиришга ҳисса қўшади. Бу ҳақда АОКАда матбуот анжумани ўтказилди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда энди фаолият юрита бошлаган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматовнинг  таъкидлашича, эндиликда маҳалла раислари 5 йилга сайланиб, уларга 3 нафар ўринбосарлар ҳам тайинланади. Маҳалла раислари бир вақтнинг ўзида  вилоят ҳокимларининг ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритади. Янги қарор билан маҳалла раисининг ваколати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилган.

Профилактика инспектори эса бундан буён маҳалла раисининг ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб, маҳалла ички ишлар органлари билан бир жойда, ҳамкорликда фаолият юритади.  

Бундан ташқари аҳоли муаммоларини аниқлаш, жамоатчилик назорати ва маҳаллалар мавқеини ошириш, ҳудудлардаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш вазифалари янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ваколатига киради.

Шунингдек, вазирликнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари ҳоким ўринбосари, Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи эса ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.

Таъкиланишича, айни пайтда мамлакатда 9121 та фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0