АҚШ Вьетнамни қандай бомбардимон қилган? - “Момақалдироқ гумбурлаши”

CC0 / U.S. Navy - scan from Robert L. Lawson / U.S. Navy A-6A Intruder all-weather bombers, in 1968Бомбардировщики ВМС США A-6A Intruder
Бомбардировщики ВМС США A-6A Intruder - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ 55 йил олдин, 1965 йил 2 мартда Шимолий Вьетнамни мунтазам равишда бомбардимон қилишни бошлаган.

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. АҚШ 55 йил олдин, 1965 йил 2 мартда Шимолий Вьетнамни мунтазам равишда бомбардимон қилишни бошлаган. "Момақалдироқ гумбурлаши" ҳаво операцияси деб ном остида ҳарбий ҳаракатлар бошланган. Бу АҚШ тарихидаги қарийб 10 йил, энг узоқ вақт давом этган уруш ҳисобланади.

Военный эксперт Константин Сивков   - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияга нисбатан “Троя оти” номли янги стратегияга ўтди

Шу йилларда АҚШ ҳарбий кучлари 50 мингдан ортиқ одамни йўқотди. Вьетнам томонида Шимолий Вьетнам қуролли кучлари ва Миллий фронт жангчиларининг бир миллион юз минг аскари ва минимал ҳисоб-китобларга кўра, икки миллион тинч аҳоли нобуд бўлди.

Ушбу масала юзасидан Мудофаа вазирлиги Марказий архивининг собиқ директори Игорь Пермяков РИА Новости’га ўз фикрларини айтди.

“Дастлаб, Rolling Thunder бомбардимон қилиш операцияси саккиз ҳафтадан кўп бўлмаган вақтга мўлжалланган эди, аммо Ветнамларнинг қаттиқ қаршиликлари туфайли у узоқ 44 ойга чўзилди. Ҳужумлар ҳар куни 1965 йил 2 мартдан 1968 йил 31 октябргача амалга оширилди, шу тариқа бу операция Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан кейин энг узун бомбардимон кампаниясига айланди, тарихда бундай узоқ операциялар бўлмаган”, - дейди Пермяков.

Тарихчининг сўзларига кўра, умумий ҳисобда АҚШ авиацияси 304 минг жанговар парвоз амалга оширган, Вьетнамга 8 миллион тонна турли бомбалар ташланган.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва "Толибон" ўртасида тинчлик битими имзоланди

“Албатта, Совет Иттифоқи ёрдамисиз Вьетнам бу тажовузга қарши тура олмасди. Москва мамлакатга кўплаб замонавий ракета ва радарларни етказиб берди. Бу тизимлар совет мутахассислари томонидан самарали бошқарилди, улар Америка авиациясига катта талофат етказган. Америкаликлар жами 938 самолёти ва 1084 учувчисини йўқотди - улар асирга олинган ёки бедарак йўқолган. Бу АҚШда катта норозиликларга олиб келди ва охир-оқибат (АҚШ) ҳукуматини операцияни тўхтатишга мажбур қилди”, - дейди тарихчи.

1973 йил январ ойида АҚШ ҳукумати Вьетнам урушини тўхтатиш тўғрисида битимни имзолади (Париж битими), унда АҚШ ҳарбийлари ва ҳарбий хизматчилари ва уларнинг иттифоқчилари Жанубий Вьетнамдан бутунлай чиқиб кетиши, АҚШ ҳарбий базаларининг демонтаж қилиниши, ҳарбий асирларнинг ўзаро қайтиришни кўзда тутилган эди.

Янгиликлар лентаси
0