Ухандаги вақтинчалик касалхоналардан бири беморлар етишмаслиги сабабли ёпилди

© REUTERS / CHINA DAILYЛечение пациентов в центральной больнице города Ухань
Лечение пациентов в центральной больнице города Ухань - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эпидемия ўчоғида янги Covid-19 коронавируси билан касалланган беморлар сонининг камайиши сабабли вақтинча ихтисослашган шифохоналардан бири ёпилди.

ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Эпидемия ўчоғи Уханда янги Covid-19 коронавируси билан касалланган беморлар сонининг камайиши сабабли вақтинча ихтисослашган касалхоналардан бири ёпилди. Бу ҳақда РИА Новости Хитой ОАВларига таянган ҳолда хабар қилди.

Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус: Ўзбекистонда ҳар бир таълим муассаса раҳбари огоҳлантирилди

Хабар қилинишича, 1-март куни тузалиб кетган 34 беморга Цзяокоу туманидаги вақтинчалик касалхонадан жавоб берилган, қолган 74 киши бошқа тиббий муассасаларга ўтказилган.

Сўнгги беморлар чиқарилганидан сўнг шифохона дам олиш режимига ўтди ва энди беморларни қабул қилмайди.

Сўнгги пайтларда бутун Хитойда ва Хубэй провинциясининг ўзида эпидемиологик вазият бир мунча яхшиланди.

Сўнгги 24 соат ичида Уханда 193 та янги юқтириш ва 32 та ўлим ҳолатлари қайд этилди. Шу билан бирга сутка давомида касалхоналардан 1958 кишига жавоб берилди. Умуман, Ухандаги эпидемия бошлангандан бери 49 315 юқтириш ҳолати қайд этилган, улардан 21 185 киши даволанган. Ҳозирги кунда касалхоналарда 25 903 киши қолмоқда, шундан 6 872 нафари оғир аҳволда. Ҳаммаси бўлиб шаҳарда янги вирусдан 2227 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0