Ўзбекистоннинг яна 4 шаҳрида Нархоз филиаллари очилиши мумкин

© RepostТГЭУ (Нархоз) - главное здание
ТГЭУ (Нархоз) - главное здание  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида президент қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Самарқанд, Қарши, Нукус ва Урганч шаҳарларида Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг филиали очилиши мумкин. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида чоп этилган президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этилиши мамлакатимиз худудларида иқтисодиёт соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш имкониятини кенгайтирди, - дейилган қарор матнида.

Шунингдек, 2022 йил Қарши шаҳрида, 2023 йил Нукус шаҳрида ва 2024 йил Урганч шаҳрида Нархоз филиалларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

ТГЭУ (Нархоз) - главное здание  - Sputnik Ўзбекистон
“Нархоз” ректори ишдан олинди

Ушбу шаҳарларда ТДИУ филиалларининг ташкил қилишди қилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети иштирок этиши кутилмоқда. Вилоят ҳокимликлари филаллар моддий-техника базасини ташкил қилишда ёрдам беради.

Ундан ташқари туризм хизматларини чуқурроқ ўрганиш ва амалий синаб кўриш мақсадида ТДИУ оромгоҳи замонавий дам олиш маскани айлантирилади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Навабот ҚФЙда жойлашган “Иқтисодчи оромгоҳи”ни қайта таъмирлаш ишларига, хусусан Австриянинг Кремс амалий фанлар университети билан ҳамкорликда Тоғ туризми, Туризм ва дам олиш менежменти таълим йўналишлари бўйича амалиёт дарсларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилиги шаклида меҳмонхона, кўнгил очар иншоотлар, туризмни ривожлантиришга қаратилган турли инфраструктуралар қурилишига рухсат берилсин, - дейилган қарор лойиҳасида.

Ундан ташқари "хусусий сектор вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш" мақсадида “TSUE-INVEST” МЧЖ ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу ташкилот жумладан қуйидагилар билан шуғулланади: 

  • корхона ва компаниялар ҳамда халқаро молия ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномаларни имзолаш;
  • университет моддий-техник базасини янгилаш;
  • инвестицион лойиҳаларда иштирок этиш;
  • Университет кадрлари томонидан яратилган инновацион ғояларни тижоратлаштиришга кўмаклашиш;
  • пуллик таълим хизматлари кўламини кенгайтириш.

Янги қарор лойиҳаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб у 2020 йилнинг 7 мартига қадар муҳокамада бўлади.

Янгиликлар лентаси
0