Дима Билан Тошкентда неча фоизга осиёлик эканига иқрор бўлди

© Instagram/bilanofficialДима Билан в Ташкенте
Дима Билан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик хонанда Тошкентдаги мухлисларига уларнинг севгиси учун миннатдорчилик билдирди ва неча фоизга осиёлик эканлигини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Россиялик хонанда Дима Билан Тошкентга ташрифи чоғида сенсацион баёнот билан чиқди. Бу ҳақида ижодкор ўз инстаграмида хабар қилди. 

"Мен яқинда ёпиқ  ДНК тестини ўтказдим. Энди мен 14%га осиёлик эканлигимни биламан ва буни мен доим ўзимда ҳис қилганман!!!", - деб ёзди мусиқачи.

Диалог с какаду: Дима Билан познакомился в Ташкенте с попугаем - фото - Sputnik Ўзбекистон
Дима Билан Тошкентда гапдон тўтиқуш билан танишди -фото

Билан ушбу баёнотдан ташқари, Тошкентдаги мухлисларига ўз севгилари учун миннатдорчилик билдирди.

"Тошкент, сиз меҳрибонлингингиз, меҳмондўстлигингиз ва муҳаббатиз билан мени забт этдингиз! Биламан, ҳаётда ҳеч нарса доимий эмас, аммо хотиралар доимий ва мен уларни сақлаб қоламан!"

Эслатиб ўтамиз, Дима Билан Тошкентда охирги марта 2019 йил март ойида Ҳумо Арена очилиши маросимида концерт билан бўлган эди. Устига устак, Дима Билан Тошкентга қўлтиқтаёқда келган. Пойтахтда ижодкорни ўзбек палови билан даволашди ва қизиқарли тўтиқуш билан таништиришди.

Давоқе, яқинда Ольга Бузова ҳам пойтахтга ташриф буюрди, у Тошкентдан ва уни совғаларга ва кўплаб кутилмаган ҳодисаларга кўмиб ташлаган тошкентликлардан мамнун қолди.

Янгиликлар лентаси
0