Олимлар Арктика устида озон қатлами кескин бузилиши ҳақида огоҳлантиришди

© Sputnik / Sergey Mamontov / Медиабанкка ўтишНа российской дрейфующей станции "Северный полюс-2015"
На российской дрейфующей станции Северный полюс-2015 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озон қатламида йўқ бўлиб кетса қуёшнинг УФ радиация нурлари Ер шарини Марс каби кимсасиз планетага айлантириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Арктика қитъаси устида озон қатлами кескин камайиб хавфли даражаларга яқинлашмоқда, хабар қилмоқда РИА Новости “Росгидромет” мутахассисларига асосан.

Арктика устида, Стратосфера қатламида 2020 йилнинг март-апрел ойларида озон қатламининг кескин камайиши кузатилмоқда. Февраль ойининг охирида озон қатламининг умумий зичлиги кўп йиллик миқдорга нисбатан  камайиши (ОСО) Шарқий Сибирь устида ОСО камайиш миқдори - 30-40 Добсон бирлигига етди.

Добсон бирлиги озон қатламида озон тешиги бор ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради. ОСО миқдори 220 Добсон бирлигидан кам бўлганда – озон тешиги бор ҳисобланади.

Оқ айиқлар - Sputnik Ўзбекистон
Арктика хўжайинлари

Мутахассислар хабарига кўра, шимолий ярим шарда озон туйнуги пайдо бўлишига бу йил ушбу ҳуддуда кузатилган экстремал паст ҳаво ҳарорати (-78 градус) ҳамда стратосфера булутлари кўплиги сабаб бўлган.

“Озон қатламининг бузилиши Ер устида ультрафиолет радиациясининг ортишига олиб келиши мумкин. бу инсон соғлиғи учун жуда хавфли”, - дейишди олимлар.

Росгидромет олимлари маълумотига кўра, 2011 йилда содир бўлган озон қатламининг бузилиши шимолий ярим шарда, жумладан Москвада УФ-радиация даражаси ошишига олиб келган. Арктика ҳудудида озон қатламининг кескин бузилиши 2011, 2016, 2005, 1997 ва 1996 йилларда кузатилган.

Озон қатлами инсониятни ва барча тирик мавжудотларни қуёш радиациясидан ҳимоя қилувчи ягона воситадир. Агар озон қатлами йўқ бўлиб кетса қуёш Ер шарини Марсга ўхшаган тирик жон мавжуд бўлмаган чўлга айлантириб юбориши мумкин. Бир неча миллион йил олдин шунга ўхшаш фожеа содир бўлган ва Ердаги барча жонзотлар қирилиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0