Волга дарёсида чўкаётган америкаликларни қутқарган Жасурбек

Oбуна бўлиш
Жасурбек Волгоградга келганига 3 йил бўлган. Бу ерда дўстлари кўп бўлсада, ҳалигача ўзини меҳмон деб атайди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистонлик талаба Волга дарёсида чўкаётган икки нафар америкаликни қутқариб қолди. Шундан сўнг ҳамма уни қаҳрамон деб чақиради, у бўлса уялиб кулиб қўяди холос, деб хабар қилмоқда маҳаллий “Волгоград онлайн”.

Автобусы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ҳайдовчи ва чиптачи бир инсонни ўлимдан қутқарди

Ўзбекистонлик 22 ёшли талаба Жасурбек Ражабов Волгоград Аграр университетида қутқарувчи мутахассислиги бўйича таҳсил олмоқда.

- Воқеа ўтган йил амалиёт вақтида содир бўлганди. Кураторимиз бизларнинг ҳар биримизга қирғоқ бўйидан ҳудуд ажратиб бериб навбатчилик қилишни тайинлади. Мен ўзимга ажаратилган жойда эдим, бироз ўтиб "ёрдам беринглар" деган чақириқни эшитдим, - деб ҳикоя қилади Жасурбек, - Дарҳол улар томон суза бошладим. Чўкаётганлар ота ва бола эди. Бола 7 ёшлар чамаси, сузишни умуман билмас экан, отаси ҳам сувда зўрға ўзини ушлаб турганди. Улар қирғоқдан узоқлашиб сув ости чуқурлигига дуч келишган.  

Мен дастлаб болани сувдан олиб чиқдим. Чиқиш вақти бола бошимга маҳкам ёпишпиб олди, мен унга “бундай қилма, мени қўйиб юборсанг, қирғоққача сузиб ета оламан дедим”. Кейин отасига ҳам сувдан чиқишга ёрдам бердим, - дейди қутқарувчи.

Кейин маълум бўлишича ота-болалар американинг Филадельфия штатидан келган меҳмонлар экан. Жасурбек ҳеч кимга ҳеч нарса айтмасада группадошлари уни телевизорда кўриб “қаҳрамон” деб атай бошлаган. Жасурбекка “Сувда чўкаётганларни қутқаргани учун” медали тақдим этилган.

Волк - Sputnik Ўзбекистон
Аёл эрини бўридан қутқарди - Иссиқ-кўлдаги ҳодиса

ОАВ ва одамларнинг ортиқча диққат эътиборидан Жасурбек ўзинин ноқулай ҳис қилаётгани сезилиб туради. Бунинг сабаби бир оздан кейин маълум бўлди. - Ҳақиқий эракак киши ботирлиги учун ўзинин мақтамайди. Буни менга болалигимдан отам ўргатган, дейди Жасурбек.   

Жасурбек Волгоградга келганига 3 йил бўлган. Бу ерда дўстлари кўп бўлсада, ҳалигача ўзини меҳмон деб атайди.

Ўзбекистонлик талаба айтишига қараганда, Ўзбекистонда у туғилиб ўсган шаҳарда ҳамма бир бирига ёрдам беришга таёр, унинг ўрнида бошқа одам бўлганда ҳам шундай йўл тутган бўлади.

Янгиликлар лентаси
0