Жамият

Коронавирус туфайли Москвада “юқори тайёрлик” тартиби киритилди  

© Sputnik / Evgeny Biyatov / Фотобанкка ўтишОтдыхающие на Красной площади в Москве
Отдыхающие на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москвада коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида киритилган “юқори тайёрлик” тартиби нималарни назарда тутган?

ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Кеча Москвада коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, “юқори тайёрлик” тартиби киритилди. Бу ҳақида шаҳар мэри Сергей Собянин фармонида айтиб ўтилган.

“Юқори тайёрлик” тартиби қуйидагиларни назарда тутади:

  1. Коронавирус қайд этилган ҳудудларга ташриф буюрган фуқаролар ватанига қайтганидан сўнг маҳаллий органларга борган жойи ва сафари саналари ҳақида махсус трелефон рақами орақали хабар қилиши керак;
  2. Нафас олиш йўлларида бирор касаллик аломотларини пайқаганда, тиббий  муассасаларга бормасдан, уйидан туриб тез ёрдамга мурожат қилиши керак;
  3. Шифокорлар тавсия қилган изоляция тартибини бузмаслик, чекланган ҳудудни тарк этмаслиги керак;
  4. ХХР, Италия, Эрон, Франция, Германия, Испания ва коронавирус тарқалган бошқа давлатларга ташриф буюрган фуқаролар – 14 кун давомида уйда бўлишлари, мактаб, олийгоҳ, ишхона ва бошқ жамоат жойларига бормасликни таъминланиши керак;
  5. Корхона ва ташкилотлар ходимлар тана ҳароратини ўлчаши ва касалликнинг биринчи аломатлари сезилганда  ходимларни уйида изоляция қилишига шароит яратиб беришлари керак;
  6. Тиббий бўлинмалари касаллик варақаларини (больничний) поликлиникага бормасдан расмийлаштириш имконини яратишлари керак;
  7. Коронавирус бўйича махсус ташкил қилинган штаб 24 соат ишлашга ўтишини таъминлаш;

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 96 287, қурбон бўлганлар 3310 кишини ташкил қилмоқда. Соғайиб кетганлар 53 457 кишини ташкил қилди.

Коронавирус туфайли дунё бўйлаб бир неча йирик тадбирлар бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0