Пахтани давлатга сотиш амалиёти расман бекор қилинди

© AFP 2023 / NOAH SEELAMХлопок-сырец
Хлопок-сырец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилдан бошлаб пахта ҳосилини давлатга сотиш амалиёти бекор қилинади ва буғдой ҳосилини давлатга сотиш мажбурияти 25%га камайтирилади. 

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тарихий ҳужжат имзоланди – 2020 йил ҳосилидан бошлаб, Ўзбекистон пахта саноатида давлат режасидан воз кечади. Бу ҳақида  Ўзбекистон презилдентининг 3 март куни имзоланган 5953-сонли фармонида айтиб ўтилган. 

Пахта нархларини белгилан ва пахта ҳосилини давлатга сотиш амалиёти бекор қилинади. Шунингдек, буғдой ҳосилини давлатга сотиш мажбурияти 25%га камайтирилади, - дейилган президент фармонида.

Шунингдек, президентининг 2019 йил 23 октябрдаги 5853 сонли фармонига кўра пахта саноатида яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. 

Хусусан, пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари иштирокида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперацияси ташкил этилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11 декабря провел совещание, посвященное результативности реформирования предприятий с участием государства и приоритетным задачам в этом направлении - Sputnik Ўзбекистон
Босқичма-босқич пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш муҳокама қилинди

Шунингдек,  пахта хом ашёси етиштириш ва қайта ишлашни кредитлашнинг янги механизми жорий этилади. Хусусан, пахта етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилади.

Ундан ташқари, “Ўзпахтасаноат” АЖни тугатилади. Кооперация ташкил этиладиган ҳудудларда пахта тозалаш заводларидаги “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмалари акция (улуш) пакетларини белгиланган тартибда кооперацияларга ёки тадбиркорлик субъектларига сотилади.

Ва яна, Жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган (индикатив) нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиш амалиёти жорий этилади.

Шу билан бирга, қўлда терилган 1 кг пахта хом ашёсини териш ҳақининг тавсиявий миқдори олдиндан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Пахта толаси Республика товар-хомашё биржасида бошланғич биржа нархида эркин сотилади, бунда биржада бошланғич нарх шаклланишида 10 % чегирма қўйиш бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 24 январ куни  Шавкат Мирзиёев Парламентга қилган мурожаатида Ўзбекистонда давлатга пахта ва буғдой сотиш амалиётини бекор қилиш кераклиги ҳақида айтиб ўтган эди.  

Янгиликлар лентаси
0