Фото

Мирзиёев: Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимизда барака бор

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

“Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор”, – деди давлат раҳбари.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал мамлакат 128-ўринни эгаллаб турган эди.

Муҳтарама аёлларнинг 16 нафари Ватаннинг энг олий мукофоти – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 380 нафардан зиёд хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Уларнинг сафи тобора кенгайиб боряпти. Шу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.

Ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.

Гулчехра Рихсиева, ректор ТашГИВ - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Раҳбар бўлиш осонми? Ўзбекистондаги ягона аёл-ректор билан интервью

Шавкат Мирзиёев тантанадаги нутқида ҳаж зиёрати учун йиққан маблағини маҳалладошларига беғараз ёрдамга сарфлаган риштонлик тадбиркор Израбу Усмонова, қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, 32 ёшида АҚШдаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади. Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди.

Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди. Йиғилганлар буни олқишлар билан қўллаб-қувватлади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаМамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.  - Sputnik Ўзбекистон
1/10
Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаТошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.
Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.  - Sputnik Ўзбекистон
2/10
Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.
© Пресс-служба президента Узбекистана– Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор, – деди давлатимиз раҳбари.
Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.  - Sputnik Ўзбекистон
3/10
– Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор, – деди давлатимиз раҳбари.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЖумладан, Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.
Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.  - Sputnik Ўзбекистон
4/10
Жумладан, Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.
© Пресс-служба президента Узбекистана32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова .
Талантливый молодой ученый Азиза Шоназарова, в 32 года ставшей профессором престижного Колумбийского университета США. - Sputnik Ўзбекистон
5/10
32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова .
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди
Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.  - Sputnik Ўзбекистон
6/10
Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди
© Пресс-служба президента УзбекистанаҚишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова.
Гавхар Хусанова из Сайхунабадского района Сырдарьинской области, построившая  на собственные деньги для жителей кишлака большую библиотеку «Мумтоз» - Sputnik Ўзбекистон
7/10
Қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди
Президент Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью. - Sputnik Ўзбекистон
8/10
Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди
© Пресс-служба президента УзбекистанаИшлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.
Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.  - Sputnik Ўзбекистон
9/10
Ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.
Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.  - Sputnik Ўзбекистон
10/10
Шу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала