Жамият

Пойтахтда яна бир электробус синовдан ўтмоқда

© АО “Тошшаҳартрансхизмат”В Ташкенте началось тестирование китайского электробуса Yutong.
В Ташкенте началось тестирование китайского электробуса Yutong. - Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлади.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида 7 мартдан Хитойнинг Yutong компаниясининг электробуси 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар қилди.

ZK6128BEVG  моделидаги мазкур электробус 215 к/ват билан ҳаракатланади. Бир марта олинган қувват билан 300 километрдан зиёд масофани босиб ўтади. Электробус салони 5 та кузатув камераси ҳамда монитор билан жиҳозланган. Ундан ташқари двигатель қисмига ёнғинга қарши автомат тарзда ишловчи  ускуна ўрнатилган.

Электробус начнет перевозить пассажиров уже на следующей неделе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Электробуснинг афзаллиги нимада

Шунингдек, кондиционер, иситиш тизими билан таъминланган. 12 метр узунликдаги мазкур электробус ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган.

Таъкидланишича, мазкур электробус мамлакат иқлим шароитида автобус йўналишларида бир неча ой давомида синовдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, авввалроқ пойтахтда Беларусдан келтирилган электробус 3 ой давомида йўналишда синовдан ўтказилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала