Президент 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев жами 68 нафар аёлни тақдирлади. Оксана Чусовитина “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган. Етти нафар аёл “Фидокорона хизматлари учун” орденини олган. Улар орасида актриса Гулчеҳра Жамилова, Рихсихон Ибрагимова, Гулчеҳра Саъдуллаевалар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади.

Таъкидланишича, улар мамлакатнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматлари, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган.

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.

Следственный изолятор - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан 83 нафар маҳкумаларни афв этди

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт гимнастикаси бўйича катта мураббийи Светлана Кузнецова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан мукофотланган.

Етти нафар аёл “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирган. Улар орасида ўзбек Миллий академик драма театри актрисалари Гулчеҳра Жамилова, Рихсихон Ибрагимова ҳамда Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси Гулчеҳра Саъдуллаевалар бор. Шунингдек, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Робахон Маҳмудова ушбу мукофтга лойиқ деб топилган.

11 нафар аёл “Меҳнат шуҳрати” ордени билан билан тақдирланган. Улар орасида ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Тўти Юсупова ҳам бор.

2 нафар аёл I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, 7 киши II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, 20 киши “Дўстлик” ордени билан, 2 киши “Содиқ хизматлари учун” медали билан, 18 киши “Шуҳрат” медали билан билан мукофотланган.

Қуйидаги ҳавола орқали мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0