Иқтисод

“Ўзбекнефтгаз” ва “Лукойл” ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание "Узбекнефтегаза" в Ташкенте
Здание Узбекнефтегаза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев Россиянинг “Лукойл” компанияси президенти билан учрашувда “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳам тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖда президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган кўрсатма ва топшириқлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” хабарига кўра, тадбирда Ўзбекистон ҳудудида геология-қидирув соҳасида, углеводород конларини ўзлаштириш борасида кооперацияни мустаҳкамлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Лукойл” компанияси ҳамкорлигининг янги босқичи ва “янги йўли” белгилаб олинди ва “Йўл харитаси” тузилди.  

Шавкат Мирзиёев принял президента российской компании «ЛУКОЙЛ» Вагита Алекперова - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев “Лукойл” раҳбари билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Унга кўра;

-  “Лукойл”  компаниясининг ишлаб чиқариш ва қазиб олиш обеъктларини ўрганиш ва ушбу обеъктларда рақамли технологияларнинг қўлланиши билан танишиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари Россиянинг Перм ўлкасига ташриф буюради.

- “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Лукойл”  компанияси “Рақамли кон” концепцияси доирасида тажриба алмашишдан ташқари, ишлаб чиқариш давомида рақамли “ERP” тизимини қўллашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.

- Геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Лукойл” компанияси ҳамкорлигида қўшма корхона, “Илмий-ўқув марказ ташкил этилиши, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида эса ҳамкорликда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. 

Таъкидланишича, белгилаб олинган режаларни амалга оширилиши, икки томоннинг келишуви асосида назорат қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг “Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилган эди. Учрашуда янги лойиҳалар муҳокама қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0