Аналитика

Эксперт: Россия ва Туркиянинг Сурия бўйича келишувлари эҳтиёткорона оптимизмни уйғотади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишВиктор Баранец, архивное фото
Виктор Баранец, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
"Комсомольская правда" газетасининг ҳарбий шарҳловчиси Виктор Баранец Россия ва Туркия раҳбарларининг Суриядаги вазият бўйича келишувларини изоҳлади.

Бир неча кун олдин Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоған музокаралар ўтказишди. Музокараларнинг асосий мавзуси Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазият бўлди.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Путин ва Эрдоған Идлибда урушни тўхтатишга келишиб олишди

Учрашув натижасига кўра томонлар ўт очишни тўхтатиш режими ва хавфсизлик йўлагини яратиш тўғрисида келишувга эришдилар.

Ҳарбий эксперт Виктор Баранецнинг айтишича, Путин ва Эрдўғон ўртасида тузилган Кремль битими қандай иш беришини тез фурсатда баҳолаш мумкин бўлади.

Унинг сўзларига кўра, мавжуд вазият "эҳтиёткорона оптимизмга" илҳомлантиради ва урушни тўхтатиш осон кечмайди, шунинг учун Россия ва Туркия президентлари ўртасидаги яқинда имзоланган келишувлардан шошилинч хулосалар чиқариш керак эмас.

"Суриядаги уруш - бу машинангизни ўт олиш калитини ўзингиз томонга бураб, машинани ўчириш дегани эмас. Ҳар бир уруш қайнаб турган электр чойнакка ўхшайди. Уни ўчирган тақдирингизда ҳам, у ҳали бир мунча вақт ишлайди ва жуда секин совийди", - деди ҳарбий эксперт Sputnik радиосига берган интервьюсида.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эрдоған Трампдан Идлибдаги вазият туфайли кўмак сўради

Баранец, аксарият журналистлар, аниқ қийинчиликларга шама қилган ҳолда Путин ва Эрдўғон "навбатдаги бор урушни тўхтатишгани" ҳақида истеҳзо билан ёзаётганликларини қўшимча қилди.

Экспертнинг ўзи эса сарҳисоб қилишга шошилмаяпти, чунки Суриядаги кўпчилик бу уруш давом этишини хоҳлайди. Буларнинг барчаси Эрдўғоннинг бир неча марта НАТОга ўртага аралашишга даъват қилган мурожаати туфайли ҳам кескин тус олмоқда.

"Буларнинг барчаси Эрдоғаннинг НАТОни аралаштиришга бўлаётган чақириқлари туфайли янада мураккаблашмоқда. Менимча, унга НАТО низомини ўқиб чиқиши учун бериш керак. У ерда альянс иттифоқдошларидан бирига амалга оширилган ҳужум ҳаммага қилинган ҳужумни англатиши ёзилган. Бугунги кунда ҳеч ким туркларга ҳужум қилмади, лекин Эрдоған ёрдам сўрамоқда. Умуман олганда, альянс бунга қуруқ декларациялар даражасида муносабат билдирди",- деди Баранец.

Ҳарбий экспертнинг тўлиқ шарҳини радио подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Баранец о ситуации в Сирии: есть люди, которые заинтересованы в войне
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала