Ўзбекистонда ўзи билан совуқ қурол олиб юрувчи шахсларга жазо турлари белгиланди

CC0 / pixabay / Мужчина держит пистолет. Иллюстративное фото
Мужчина держит пистолет. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш тартибини бузган шахслар жарима ва қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ИИВ томонидан янги ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

пистолет Макарова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди

Унга кўра, касбий, спорт фаолияти ёки маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда совуқ қуроллар,  спорт ва хўжалик-маиший ашёларини жамоат жойларида олиб юрган шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима солинади.

Совуқ қурол ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар эса ун олиб юрган шахсдан мусодара қилинади.

Агар фуқаро ушбу совуқ қуроллар ёки ашёларни ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юрган бўлса, у ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима белгиланиб, 15 суткагача қамоқ жазоси тайинланади.

Снайперский прицел - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги энг кўп қурол экспорт қилувчи давлатлар номлари эълон қилинди

Бундан ташқари, тиғ  ёки кескичи узунлиги 90 мм.дан ортиқ бўлган, тугмаси ёки пишанги босилганда сопидан автоматик равишда чиқариладиган, тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган автоматик тиғли совуқ қуролларни олиб юриш ҳам қонунга мувофиқ тақиқланади. Уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, жўнатиш ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу ҳолатлар содир этилганда жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

Уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳам мазкур қонунда кўрсатилган жазога асос бўлади.

Янгиликлар лентаси
0