Спорт

Олимпиада машъаласини ёқиш маросими илк бор мухлисларсиз ўтказилади

© AP Photo / Thanassis StavrakisФакел Олимпийских игр 2020 года, которые пройдут в Токио
Факел Олимпийских игр 2020 года, которые пройдут в Токио - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида Грецияда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун машъала ёқиш маросими мухлисларсиз бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 2 март куни Грецияда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун машъала ёқиш маросими бўлиб ўтади. Коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида ушбу тадбир мухлисларсиз ўтказилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Греция Олимпия қўмитаси хабарига кўра, тадбир Халқаро Олимпия қўмитаси ва Токио-2020 ташкилий қўмитаси вакилларидан иборат 100 кишилик меҳмон билан ўтказилиши режалаштирган.

Боксёр Санжар Турсунов завоевал лицензию на Токио — 2020. - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Боксчи Санжар Турсунов ҳам Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

Машъала эстафетасини одатга кўра юнон таниқли атлетлардан бири бошлаб беради. Бунда қадимги Олимпия ўйинлари ўтказилган стадионда аланга олган машъала юнон спортчиси қўлидан мезбон томонга тақдим қилинади.

Бу сафар ўқ отиш спорти бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони ва совриндори грециялик Анна Коракаки мазкур вазифани бажаради. Таъкидланишича, машъаланинг аёл спортчи томонидан ёқилиши биринчи марта кузатилади.

Шунингдек, ушбу тадбир билан боғлиқ барча жараёнлар ҳам мухлислар иштирокисиз ўтади.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Грецияда 73 нафар инсонда коронавирус билан касалланганлик ҳолати аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала