Қирғизистонда доллар кескин кўтарилди

© Sputnik / Табылды КадырбековТабло курса доллара, евро, рубля и тенге на обменном бюро в Бишкеке
Табло курса доллара, евро, рубля и тенге на обменном бюро в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 10 март куни, Қирғизистонда доллар расмий курси 3 қирғиз сўмга кўтарилди ва 73 сўмни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Қирғизистон банк ва валюта айирбошлаш шохобчаларда доллар 73 қирғиз сўмидан сотилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Дунёда нефт нархи пасайишидан сўнг валюта бозоридаги тебранишлар бошланди. 9 март куни рубл курси пасайишни бошлади ва рубл 94-96 қирғиз тангасидан олинган.

© Sputnik / Табылды КадырбековТабло курса доллара, евро, рубля и тенге на обменном бюро в Бишкеке
Қирғизистонда доллар кескин кўтарилди - Sputnik Ўзбекистон
Табло курса доллара, евро, рубля и тенге на обменном бюро в Бишкеке

ОПEК + 6 мартдаги давлатлар ишлаб чиқаришни қисқартириш ёки уни узайтириш битим параметрларини ўзгартириш тўғрисида ҳам келиша олмадилар. Натижада, 1 апрелдан бошлаб уюшмага аъзо мамлакатларда нефт қазиб олиш бўйича чекловлар олиб ташланди. Дам олиш кунлари Саудия Арабистони ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва нефтга чегирмалар беришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ушбу янгилик нефт бозорида нархларнинг қулашига сабаб бўлди. Душанба куни нефт нархи 30% га пасайди.

Россия Марказий банк томонидан чоршанба кунига белгиланган курсларда евро 6,02 рублга кўтарилиб, 81,86 рублни ташкил қилди, доллар эса 4,50 рублга кўтарилди ва 72,00 рублни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0