Самарқандда гўёки стриптиз ўйнамоқчи бўлган қизлардан бири беш суткага қамалди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишCтриптиз в ночном клубе
Cтриптиз в ночном клубе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда ресторандаги базмда барчанинг кўз ўнгида яланғоч ҳолда рақсга тушмоқчи бўлгани айтилган қизларга жазо тайинланди. Базм “юлдузи ва маликаси” 5 суткага қамалди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Самарқандда ресторанда гўёки стриптиз уюштирмоқчи бўлган қизлардан иккитасига жарима, биттасига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

Аниқлик киритилишича, 8 март куни Қўшработ тумани Жўш қишлоғида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро И.М. Самарқанд шаҳар Ўрта Хўжа Соат маҳалласида жойлашган “Икром чойхонаси” номли ошхонада ўзининг туғилган кунини нишонлаш мақсадида базм уюштирган.

Ушбу базмга йиғилган И.М.нинг яқин дугоналари рақсга тушиб, мазкур ошхонада  ўтирган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига ноқулайлик туғдирган.

В Ташкенте две полуголые девушки танцевали, высунувшись из люка автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Машина люкидан ярим яланғоч ҳолда рақсга тушган қизлар қидирилмоқда - видео

Шундан сўнг, фуқаролар чойхона маъмуриятига И.М. ва унинг танишларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят билдирганликлари сабабли, уларнинг орасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига мурожаат қилинган.

Қизлар ИИБ биносига боришдан бош тортиб, воқеа жойига етиб келган Миллий гвардия ходимлари фаол қаршилик кўрсатишган.

Ж.Ф ва Х.С.ларга БҲМ 3 баравари миқдоридаги (669 000 сўм) жарима тайинланган. Базм “юлдузи ва маликаси” И.М.га 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 8 март куни ресторанда гўёки стриптиз уюштирмоқчи бўлган қизлар тўғрисидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0