Дунёда

Италия Хитойдан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўради

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишБольница в Коммунарке примет пациентов с подозрением на коронавирус
Больница в Коммунарке примет пациентов с подозрением на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Италияда айни вақтда коронавируснинг янги тури билан беморланганлар сони 10,1 минг нафарни ташкил қилиб турибди, 1004 киши тузалган, 631 нафари вафот этган.

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Италия COVID-19 инфекцияси тарқалиши туфайли тиббий товарларнинг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда ва Хитойдан бу борада ёрдам олишга умид қилмоқда, деб баёнот қилди Италия ТИВ раҳбари Луижи Ди Майо ХХР ТИВ раҳбари Ван И билан бўлиб ўтган телефон мулоқотида.

Врач проверяет температуру тела человека в городе Тафтан на пакистано-иранской границе - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Шифокорлар коронавируснинг янги аломатларини аниқлашди

"Италиядаги эпидемиологик вазият ҳозирда ғоятда оғир. Италия Хитойнинг эпидемияга қарши муваффақиятли тажрибасини синчковлик билан ўрганмоқда. Италия тиббий товарлар ва ускуналар танқислиги туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда, ва хитой томони ушбу ўта кескин масалани ҳал этишда ёрдам беришига умид қилмоқда", - Ли Майо сўзлари ХХР ТИВ сайтида келтирилган, деб ёзади РИА Новости.

Италия ТИВ раҳбари шунингдек, мамлакатдаги хитой эмигрантларининг эпидемия тарқалиши олдини олишдаги фаол ролини алоҳида эътироф этиб, италия томони бундан кейин ҳам уларнинг хавфсизлиги ва соғлиғи борасида қайғуришда бор кучини ишга солишини қўшимча қилган.

Италияда айни вақтда коронавируснинг янги тури билан беморланганлар сони 10,1 минг нафарни ташкил қилиб турибди, 1004 киши тузалган, 631 нафари вафот этган. Бутун дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 100 мингдан ошди, уларнинг аксарияти тузалди, 4 мингга яқини вафот этди. Коронавирус эпидемияси илк маротаба Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган. Европада энг жиддий тарқалган ҳудуд Италиядир, шунингдек, Франция ва Германияда ҳам ўта мураккаб вазият юзага келган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала