Қозоғистон имомларнинг масжидлардаги ваъзларини назоратга олмоқчи

© Sputnik / Анатолий УстиненкоАлматы
Алматы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамбил вилояти ҳокими дин ишлари бўйича бошқарма ишларини танқид қилиб, қишлоқ имомларининг тайёргарлик даражаси етарли эканлигига шубҳа билдирган

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев имомлар билан учрашди ва вилоятдаги дин билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Вилоят маъмурияти раҳбари ибодат қилувчиларга уларнинг асосий вазифаси қозоқ халқининг бирлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш эканлигини эслатди. Sputnik Қозоғистон хабари асосида.

Мимба́р—кафедра или трибуна в соборной мечети, с которой имам читает пятничную проповедь - Sputnik Ўзбекистон
Баҳс-мунозарага сабабчи бўлган тошкентлик имом маърузаси юзасидан баёнот берилди

Сапарбаевга кўра, ҳозирги пайтда Жамбил вилоятида 350 дан ортиқ диний бирлашмалар фаолият кўрсатмоқда, уларнинг аксарияти хусусий маблағлар ҳисобига қурилган масжидлардир, дейилади вилоят ҳокимлиги сайтида берилган хабарда.

Шу билан бирга, вилоят раҳбари масжидларда ваъз ўқийдиган имомларнинг маълумоти даражаси ва тайёргарлиги кўплаб саволларни келтириб чиқаётганини қайд этди.

"Имомларнинг тайёргарлик даражаси, чет элдан келадиган диний адабиётларнинг мазмуни саволларни юзага келтирмоқда. Жамбил вилоятининг атиги бешдан бир қисми олий маълумотга эга, бироқ улар айтадиган сўз диндорлар учун катта аҳамиятга эга", - дейилади хабарда.

Бу жуда муҳим, чунки бугунги кунда вилоятда диндорлар сони ошиб бормоқда. Агар илгарилари жума намозларига келадиганлар сони 35 минг нафарга яқин бўлган бўлса, охирги вақтларда улар сони 37 мингдан ошиб кетди. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади.

Праздничный намаз на Иди Курбон в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Душанбеда имомлар намозхонларга вақтинча масжидларга келмасликни тавсия қилди

Сапарбаев дин ишлари бўйича бошқарма раҳбаридан аҳоли орасида ўтказилаётган ишларни кучайтиришни талаб қилган.

"Бошқарма қишлоқ масжидларида имомлар нима ҳақда ваъз ўқиётганларини назорат қилмайди, диний етакчилар фикрларини ўрганмайди. Давлат ахборот сиёсати доирасида ишлар жуда суст олиб борилмоқда", - деган у.

Жамбил вилояти ҳокими шунингдек, "энг яхши амал камтарлик" эканлигини эслатиб, диний маросимларни ўтказишда дабдабага йўл қўймасликка чақирган.

Бундан ташқари, Сапарбаев масжидда айтилган ҳар бир сўз қозоқ жамиятида тинчлик ва ҳотиржамликни сақлашга қаратилган бўлиши лозимлигини унутмаслик кераклигини алоҳида таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0