Ўзбекистон тажрибаси ёқиб тушди: Қирғизистон ҳукумати пуллик тонировкани жорий этмоқчи

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРейд "скрытых" патрулей ДПС в Москве
Рейд скрытых патрулей ДПС в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирча рухсатномани олиш учун тўлов тартиби ва тўлов миқдори аниқлаштирилмаган. Аммо қонун лойиҳасини жорий этишдан мақсад аниқ

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Қирғизистон ҳукумати ҳам энди автомобилнинг олд ва ён ойналарини маълум тўлов эвазига тонировка қилишга рухсат беришни таклиф этмоқда. Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Независимый автомобильный эксперт Алексей Шарапов - Sputnik Ўзбекистон
Автоэксперт нима сабабдан “тонировка” жазирама иссиқдан ҳимоя қилмаслигини тушунтирди

Мамлакат иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Вазирлар маҳкамаси сайтида муҳокамага қўйилган. Қирғизистон ҳукумати шу тариқа республика бюджетига тушумларни кўпайтириб, тонировкани ноқонуний тарзда ўрнатиб олаётган ҳайдовчилар томонидан бўлаётган қоидабузарликлар сонини пасайтирмоқчи.

Мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Қирғизистонда 1 миллион 343 минг 813та автомашиналар рўйхатдан ўтказилган. Ўтган йилнинг 9 ойи давомида тонировканинг ноқонуний ўрнатилиши юзасидан 1903та далолатнома тузилган ва бундан 50 миллион сом (715545$) миқдорида жарималар ундирилган.

Ўзбекистонда тонировка учун белгиланган нархлар билан қуйида танишишингиз мумкин >>>

Янгиликлар лентаси
0