АҚШ коронавирус туфайли Европаликлар киришига таъқиқ  қўйди

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишМероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны
Мероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ коронавирус туфайли Европадан нафақат одамлар балким товар ва маҳсулотлар киришига ҳам таъқиқ қўйди.

ТАШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп 13 мартдан бошлаб Европадан келаётганлар киришига 30 кунлик таъқиқ қўйди.

“Касаллик юққан кишилар бизнинг мамлакатга кирмасликлари учун, биз Европадан АҚШга барча ташрифларни 30 кунга тўхтатиб қўямиз. Янги қоидалар жума оқшим ярим тунда кучга киради”, - деди президент.

Ушбу таъқиқ фақат Буюк Британияга таалуқли эмас. Ундан ташқари Америка фуқаролари махсус кўрикдан ўтганидан сўнг мамлдакатга киришлари мумкин бўлади.

Ушбу таъқиқ нафақат одамларга, балким АҚШга олиб кирилаётган барча товар ва маҳсулотларга ҳам таалуқли бўлади, - деди АҚШ президенти.

Питейные заведения Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Алкоголь коронавирусдан сақлай олмайди – ССВ

Шунингдек Трамп Европа Иттифоқини коронавирусга қарши етарли чоралар кўрмаганликда, Хитой ва бошқа “қайноқ нуқталардан” ташрифларни ўз вақтида чекламаганликда айблади.  

“Биз ана шундай қаттиққўл чоралар билан фуқароларимизга солинаётган таҳдидни сезиларли даражада камайтиришимиз мумкин”, - деди Дональд Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Жаҳон Соғлиқни сақлашў ташкилоти бутун дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилган эди.

РИА Новости экспертлари фикрига кўра, коронавирус туфайли киритилган чекловлар бутун дунё фонд биржаларида акциялар кескин қулашига олиб келиши мумкин. Ривожланаётган давлатлар иқтисоди ўсишдан тўхтаб камайишни бошлаши мумкин. Ваҳоланки, коронавирус тарқалишининг энг кучли даври апрел-май ойларида кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0