Сиёсат

Ниғматилла Йўлдошев ва Александр Бастрикин ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

© Генеральная прокуратура Республики УзбекистанВ Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Юлдашева с председателем Следственного комитета Российской Федерации Александром Бастрыкиным
В Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Юлдашева с председателем Следственного комитета Российской Федерации Александром Бастрыкиным - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бош прокуратурада Ниғматилла Йўлдошевнинг Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув иштирокчилари Ўзбекистон Бош прокуратураси билан Россия Тергов қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлигини таъкидлашди.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.

“Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди”, - дейилган хабарда.

© Генеральная прокуратура Республики УзбекистанВ Генпрокуратуре Узбекистана состоялась встреча главы ведомства Нигматиллы Юлдашева с председателем Следственного комитета России Александром Бастрыкиным
Ниғматилла Йўлдошев ва Александр Бастрикин ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади - Sputnik Ўзбекистон
В Генпрокуратуре Узбекистана состоялась встреча главы ведомства Нигматиллы Юлдашева с председателем Следственного комитета России Александром Бастрыкиным

Маълум қилинишича, ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Шунингдек, Россия делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала