Иқтисод

“Ҳазорасп” ЭИЗда 2020 йилда тўртта корхона ишга тушади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью иностранного предприятия “Develop Textile” в СЭЗ "Хазорасп"
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью иностранного предприятия “Develop Textile” в СЭЗ Хазорасп - Sputnik Ўзбекистон
“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 26 миллион доллардан зиёд 4 та корхона фойдаланишга топширилиши ҳамда 488 та иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасидаги “Develop Textile” хорижий корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев мазкур корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва тикувчилик маҳсулотларини кўздан кечирди. Мутахассис ва тикувчилар билан суҳбатлашди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью иностранного предприятия “Develop Textile” в СЭЗ "Хазорасп"
“Ҳазорасп” ЭИЗда 2020 йилда тўртта корхона ишга тушади - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью иностранного предприятия “Develop Textile” в СЭЗ "Хазорасп"

Президент бу каби замонавий компанияларни кўпайтириш орқали вилоятда етиштириладиган пахта хомашёсини тўлиқ қайта ишлаш, фақат тайёр маҳсулот экспорт қилиш зарурлигини таъкидлади. 

“Жорий йилда “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 26 миллион доллардан зиёд яна 4 та корхона фойдаланишга топширилиши ҳамда 488 та иш ўрни яратилиши мўлжалланган”, - дейилади хабарда.

Шу ерда Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Мирзиёев улар юзасидан кўрсатмалар берди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью иностранного предприятия “Develop Textile” в СЭЗ "Хазорасп"
“Ҳазорасп” ЭИЗда 2020 йилда тўртта корхона ишга тушади - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью иностранного предприятия “Develop Textile” в СЭЗ "Хазорасп"

“Ҳазорасп” ЭИЗ умумий қиймати 306 миллион доллардан зиёд бўлган 19 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда сендвич панеллар, ювиш воситалари, автомобиль радиаторлари, қурилиш материаллари, трикотаж маҳсулотлари, тиббиёт қўлқоплари, пойабзаллар ва бошқа товарлар ишлаб чиқарилмоқда. 1100 дан зиёд киши иш билан таъминланган.

“Develop Textile” хорижий корхонаси ҳудудидаги истиқболли лойиҳалардан бири. Бу ерда йилига 4 минг тонна бўялган тайёр чоксиз трикотаж мато, 14 миллион дона турли хил тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Германия, Франция ва Европанинг бошқа давлатларига йилига ўртача 12 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига жўнаб кетгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала